Қирғизистондаги ЙТҲда 18 ёшли ўзбекистонлик вафот этди
Жорий йил 21 июль куни Сўх тумани, Ленбур маҳалласида яшовчи вояга етмаган, 2007 йилда туғилган С.С. «Nexia-3» русумли автомашинани Сўх-Риштон автомобиль йўлининг, Боткен вилояти Бужай айили ҳудудида бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва жарликка ағдарилиб кетган.
Фарғона вилоят ИИБ хабарига кўра, ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи С.С. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Йигитчанинг оиласига ҳамдардлик билдирамиз…