Асадбек, Элбек, Беҳруз ва жамоадошлари ҳам ёш қаҳрамонлар.
Улар Австралияда ўтказилган IMO - Халқаро математика олимпиадасида Ўзбекистон тарихидаги энг яхши натижани қайд этишди: 4 та кумуш, битта бронза.
Оддий, самимий, билимли болалар. Ота-онасига 18 ёшга тўлмай туриб, 618 миллион олиб боради.
Гап пулдамас. Мен учун бу болаларнинг муваффақияти — тасодиф эмас. Аввал ҳам шундай истеъдодларимиз бўлган, аммо улар марказлашган қўллаб-қувватлаш, махсус мактаблар, тайёргарлик дастурларисиз кўпинча “йўқолиб” кетган.
Президентимиз шу болалар билан суҳбатда шундай деди: “Сизларнинг ютуқларингиз йўлимиз тўғри эканини кўрсатади”.
Шу битта статистика ихтисослашган таълим кучини кўрсатади: 2010-2016 йилларда халқаро фан олимпиадаларида мактаб болалари 71 та медал олган бўлса, 2017-2025 йилларда 581 та (78 та олтин, 200 та кумуш, 303 та бронза) медал қўлга киритилган.