Одил судлов академиясининг
расмий Telegram канали
Веб-сайт: sudyalaroliymaktabi.uz
Instagram: instagram.com/sudyalaroliymaktabi/
Facebook: facebook.com/sudyalaroliymaktabi/
Информация о канале обновлена 01.10.2025.
Одил судлов академиясининг
расмий Telegram канали
Веб-сайт: sudyalaroliymaktabi.uz
Instagram: instagram.com/sudyalaroliymaktabi/
Facebook: facebook.com/sudyalaroliymaktabi/
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси бир йиллик шартнома асосида ишга қабул қилиш учун қуйидаги лавозимларга танлов эълон қилади:
Жиноят-ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси;
Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси;
Академик ёзув кўникмаси фани ўқитувчиси;
Мантиқ фани ўқитувчиси;
Психолог.
Талабгорлар:
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
тегишли олий маълумот (магистр даражаси)га, камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши;
қоида тариқасида, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига, шунингдек профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлиши;
рус ва/ёки инглиз тилини билиши;
АКТдан самарали фойдаланиш кўникмасига эга бўлиши талаб этилади.
Талабгорлар танлов асосида қабул қилинади.
Танлов икки босқичдан: тест синовлари ва суҳбатдан иборат.
Танловда иштирок этиш истагини билдирганлар Одил судлов академиясининг sudacademy@umail.uz электрон почтасига ёки 100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уйга қуйидаги ҳужжатларни юборишлари лозим:
ариза (яшаш манзили ва уяли телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
маълумотнома (объективка).
Аризалар 2025 йил 29 сентябрь соат 17.00 га қадар қабул қилинади.
Мурожаат учун тел.: (55) 501-01-67.
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси қуйидаги лавозимларга танлов эълон қилади:
Матбуот котиби;
Магистратура факультети бош мутахассиси;
Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бош мутахассиси;
Ахборот-ресурс маркази бош мутахассиси;
Девонхона ва архив мудири;
Хўжалик бўлими бош мутахассиси.
Матбуот котиби лавозимига номзод:
олий юридик ва/ёки журналистика ихтисослиги бўйича маълумотга эга бўлиши;
журналистика ёки ОАВ соҳасида камида беш йиллик иш стажига эга бўлиши;
ўзбек, инглиз ва рус тилларини яхши билиши;
АКТдан самарали фойдаланиш кўникмасига эга бўлиши талаб этилади.
Магистратура факультети бош мутахассиси лавозимига номзод:
олий юридик маълумотга эга бўлиши;
олий таълим тизимини бошқаришда камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши;
ўзбек, инглиз ва рус тилларини яхши билиши;
АКТдан самарали фойдаланиш кўникмасига эга бўлиши талаб этилади.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бош мутахассиси лавозимига номзод:
олий юридик маълумотга эга бўлиши;
ёшлар масалалари бўйича ишлаш тизимида камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши;
ташаббускорлик, жамоа билан ишлаш, жамоат ишларида фаоллик кўрсатиш қобилиятларига эга бўлиши;
ўзбек, инглиз ва рус тилларини яхши билиши;
АКТдан самарали фойдаланиш кўникмасига эга бўлиши талаб этилади.
Ахборот-ресурс маркази бош мутахассиси лавозимига номзод:
олий юридик маълумотга эга бўлиши;
ахборот-ресурс маркази ва кутубхона фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш соҳасида камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши;
ўзбек, инглиз ва рус тилларини яхши билиши;
АКТдан самарали фойдаланиш кўникмасига эга бўлиши талаб этилади.
Девонхона ва архив мудири лавозимига номзод:
олий юридик маълумотга эга бўлиши;
иш юритиш ва архив материаллари билан ишлаш соҳасида камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши;
давлат ташкилотларида иш юритувини тартибга солувчи электрон платформадан эркин фойдалана олиш кўникмасига эга бўлиши;
ўзбек, инглиз ва рус тилларини яхши билиши;
АКТдан самарали фойдаланиш кўникмасига эга бўлиши талаб этилади.
Хўжалик бўлими бош мутахассиси лавозимига номзод:
олий маълумотга эга бўлиши;
товар-моддий бойликларини сақлаш ва фойдаланиш соҳасида камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши;
биноларни сақлаш, эксплуатация қилиш, фавқулодда ҳолатларда муҳофаза чораларини кўриш кўникмасига эга бўлиши;
ўзбек ва рус тилларини яхши билиши;
АКТдан самарали фойдаланиш кўникмасига эга бўлиши талаб этилади.
Номзодлар танлов асосида қабул қилинади.
Танлов икки босқичдан: тест синовлари ва суҳбатдан иборат. Тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодлар иккинчи босқич – суҳбатда қатнашадилар.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар Одил судлов академиясининг sudacademy@umail.uz, info@sudya.uz электрон почталарига ёки Одил судлов академиясига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:
ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
маълумотнома (объективка).
Аризалар 2025 йил 12 сентябрь соат 18:00 га қадар қабул қилинади.
Мурожаат учун тел.: (55) 501-01-67
:
Жиноят-ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси;
Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси;
Иқтисодий-ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси;
Маъмурий-ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси;
Инсон ҳуқуқлари, халқаро ҳуқуқ ва ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси мудири;
Инсон ҳуқуқлари, халқаро ҳуқуқ ва ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчиси;
Магистратура факультети декани.
Кафедра мудири лавозимига номзод:
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
олий юридик маълумот (магистр даражаси)га ҳамда судья сифатида камида беш йиллик иш стажига эга бўлиши;
фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига, шунингдек қоида тариқасида, профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлиши;
рус ва/ёки инглиз тилини билиши;
АКТдан самарали фойдаланиш кўникмасига эга бўлиши талаб этилади.
Кафедра ўқитувчиси лавозимига номзод:
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
олий юридик маълумот (магистр даражаси)га ҳамда судья сифатида камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши;
қоида тариқасида, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига, шунингдек профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлиши;
рус ва/ёки инглиз тилини билиши;
АКТдан самарали фойдаланиш кўникмасига эга бўлиши талаб этилади.
Магистратура факультети декани лавозимига номзод:
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
олий юридик маълумот (магистр даражаси)га ҳамда олий таълим тизимида камида беш йиллик иш стажига эга бўлиши;
қоида тариқасида, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига, шунингдек профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлиши;
рус ва/ёки инглиз тилини билиши;
АКТдан самарали фойдаланиш кўникмасига эга бўлиши талаб этилади.
Номзодлар танлов асосида қабул қилинади.
Танлов икки босқичдан: тест синовлари ва очиқ дарс машғулоти ўтказишдан иборат. Тест синовларидан муваффақиятли ўтган шахслар иккинчи босқич – очиқ дарс машғулотлари ўтказишда қатнашадилар.
Очиқ дарс машғулоти маъруза шаклида Power Point Presentation/слайдлар ёрдамида ўтказилиши лозим.
Эслатма: маъруза (очиқ дарс машғулоти) мавзулари кафедралар предметлари бўйича ўқув дастурлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Танловда иштирок этиш истагини билдирганлар Одил судлов академиясининг sudacademy@umail.uz электрон почтасига ёки 100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уйга қуйидаги ҳужжатларни юборишлари лозим:
ариза (яшаш манзили ва уяли телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
маълумотнома (объективка).
Аризалар 2025 йил 12 сентябрь соат 18.00 га қадар қабул қилинади.
Мурожаат учун тел.: (55) 501-01-67.
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг касбий қайта тайёрлаш курсларига 2025/2026 ўқув йили учун синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган талабгорларнинг тингловчилар сафига қабул қилинганлиги юзасидан буйруқ иловага мувофиқ эълон қилинмоқда.
Қабул комиссияси.
Владелец канала не предоставил расширенную статистику, но Вы можете сделать ему запрос на ее получение.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Подтвердите, что вы не робот
Вы выполнили несколько запросов, и прежде чем продолжить, мы ходим убелиться в том, что они не автоматизированные.