Paradigma.uz сайтининг расмий Telegram канали
O'zbekcha 👉 @paradigmauz
Русский 👉 @paradigmaRU
Сайт: 👉 www.paradigma.uz
(ОАВ гув.№180629, 06.12.2023)
Бот: 👉 @AloqaPM_bot
Реклама: +998555105060
Информация о канале обновлена 05.10.2025.
Paradigma.uz сайтининг расмий Telegram канали
O'zbekcha 👉 @paradigmauz
Русский 👉 @paradigmaRU
Сайт: 👉 www.paradigma.uz
(ОАВ гув.№180629, 06.12.2023)
Бот: 👉 @AloqaPM_bot
Реклама: +998555105060
Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармасининг тадбиркорликни қўллаб қувватлаш – хизмат кўрсатиш бўлими катта инспектори ўз укасига 2023 йилда Фарғона тумани ҳудудидан электрон аукцион орқали 30 йил муддатга ижара асосида берилган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 48 сотих ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 30000 АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида солиқ идораси ходими ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
@paradigmauz
ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари Шерзод Игамбердиев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида кутилмаган фикр билдирди.
"Мен учун ушбу жамоадан кетиш жуда оғир ва аламли. Лекин бундай ҳолатлар содир бўлаётганда қолиш мумкин эмас эди. Биз ушбу жамоа билан жуда узоқ йўлни босиб ўтдик. Биз жамоага нисбатан яхшироқ муносабатга лойиқ эдик.
Жимгина рози бўлиб, барчасига рози бўлишим мумкинмиди? Ҳа, мумкин эди. Мукофотлар, АҚШга сафар ва чиройли суратлар учун. Бироқ мен бу жамоани жуда яхши кўраман, мамлакатимизни жуда қадрлайман. Шунинг учун – йўқ. Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим", – деб фикр билдирган Шерзод Игамбердиев.
P.S. Бу ерда айнан қандай цирк ҳақида гап кетяпти? Терма жамоага мураббий тайинлаш масаласими ёки жаҳон чемпионатига чиқилгани муносабати билан мукофотлаш маросимидан баъзилар четда қолгани билан боғлиқми? Нима деб ўйлайсиз, кимдир бу масалага ойдинлик киритармикан?
@paradigmauz
1931 йилда Табиатни ҳимоя қилиш ҳаракатининг халқаро конгрессида таъсис этилган бу сана бутун инсониятни табиат неъматлари, айниқса жониворларни асраш ва уларни муҳофаза қилишга чорлайди.
Ушбу куннинг мақсади — одамзод эътиборини сайёрамиздаги турли хил жониворларни ҳимоя қилиш, уларнинг ҳаёти учун қулай шарт-шароит яратиш ва экологик мувозанатни сақлашдир.
@paradigmauz
Яқин орада Фабио Каннаваро Ўзбекистон термаси бош мураббийига айланади.
Машҳур инсайдер Фабрицио Романо: “Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради”, деб ёзди.
Олган маълумотларга қараганда, ЎФА италиялик мураббийга 1+4 кўринишида шартнома таклиф қилган ва бу яқин 1-2 кунда имзоланади.
Ҳозирда Ўзбекистон термасини бошқараётган Тимур Кападзе эса жаҳон чемпионатида Фабио Каннаварога ёрдамчи бўлади.
@paradigmauz
👉 Видеони томоша қилиш
«Paradigma.uz»ни кузатишда давом этинг
Telegram | Youtube | Facebook |Instagram
Тармоқларда тарқалган видеода йигит кўчада қизни машинасига мажбурлаб ўтқазмоқчи бўлгани акс этган. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ҳамидулло Сагдуллаевнинг Kun.uz’га билдиришича, ҳолат 1 октябр куни шаҳарнинг Гўри Амир маҳалласи ҳудудида юз берган.
Таъкидланишича, 2002 йилда туғилган йигит ўзига таниш бўлган қиз билан сайр қилиб юрган вақтида улар ўртасида келишмовчилик чиққан. Йигит келишмовчиликни ҳал қилиш мақсадида қизни машинага таклиф қилган, бироқ у рози бўлмагач уни машинага мажбурлаб ўтқазишга уринган.
Терговга қадар текширувлар давомида қиз йигитга нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан йигитга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) асосида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга юборилган.
@paradigmauz
Самарқанд шаҳрида кундузи кўпчилик кўз ўнгида бир эркак ёш қизни мажбурлаб автомашинага олиб киришга ҳаракат қилган.
Ҳодиса гувоҳларининг айтишича, атрофдагиларнинг аралашуви натижасида қиз унинг чангалидан халос бўлган.
Сизнингча, бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун қандай чоралар кўриш керак?
@paradigmauz
Владелец канала не предоставил расширенную статистику, но Вы можете сделать ему запрос на ее получение.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Подтвердите, что вы не робот
Вы выполнили несколько запросов, и прежде чем продолжить, мы ходим убелиться в том, что они не автоматизированные.