Кадрлар ишларини юритиш — бу ҳужжатлаштириш ва кадрлар бўйича ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этишни таъминлайдиган фаолиятдир!
Тижорий ҳамкорлик учун — @hrm_manager_admin
Информация о канале обновлена 06.10.2025.
Кадрлар ишларини юритиш — бу ҳужжатлаштириш ва кадрлар бўйича ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этишни таъминлайдиган фаолиятдир!
Тижорий ҳамкорлик учун — @hrm_manager_admin
‼️Агар иш берувчининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан ходимга жисмоний ёки маънавий азоб етказилган бўлса, ходимга етказилган маънавий зиён компенсация қилиниши лозим.
Меҳнат қонунчилигига асосан иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга етказилган зиённинг ўрнини қоплаши шарт:
➖ходим меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум қилинганда;
➖ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига зиён етказилганда;
➖ходимга иш ҳақи тўлаш ва унга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловлар кечиктирилганда;
➖ходимнинг мол-мулкига зиён етказилганда.
Каналга уланиш — @hrm_uzb
Амалиётда кўп ҳолатларда хизмат текширувлари ташкилот раҳбарининг оғзаки топшириғига асосан бирдан бошланиб кетиб, ходим унга нисбатан хизмат текшируви бошланганлигини билмай ҳам қолади. Шунингдек, фақат хизмат текшируви якуни билан тузилган далолатнома ходимга танишиш учун тақдим қилинади.
Бироқ, меҳнат қодексининг 306-моддасига асосан ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётган ходимнинг бир қатор ҳуқулари мавжуд. Хусусан:
➖хизмат текшируви нима сабабли ўтказилаётганини билишга;
➖комиссия аъзоларини рад этиш тўғрисида арз қилишга;
➖хизмат текшируви масалалари бўйича ёзма тушунтиришлар беришга;
➖хизмат текшируви ўтказилиши давомида илтимосномалар беришга;
➖хизмат текшируви материалларига қўшиб қўйиш учун ҳужжатлар, ашёвий далиллар тақдим этишга;
➖гувоҳларни хизмат текшируви ўтказилиши давомида кейинчалик уларни сўровдан ўтказиш учун тақдим этишга;
➖хизмат текшируви материаллари билан танишишга, улардан кўчирмалар, кўчирма нусхалар олишга;
➖хизмат текшируви натижалари ҳақидаги далолатнома билан танишишга;
➖комиссиянинг қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан якка тартибдаги меҳнат низолари учун белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақлидир.
Ходимнинг ушбу ҳуқуқларини чеклаш келажакда хизмат текшируви натижаларини бекор қилишга олиб келиши мумкин.
Каналга уланиш — @hrm_uzb
Меҳнат кодексининг 167-моддасига асосан Кодекснинг 161-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди бўйича штат қисқариши натижасида ходимлар ишдан бўшатилганда малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ ходимлар ишда қолдирилади.
Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлганда қуйидагиларга афзаллик берилади:
➖қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга;
➖оиласида мустақил иш ҳақи олувчи бошқа ходимлар мавжуд бўлмаган шахсларга;
➖мазкур иш берувчидаги узоқ муддатли иш стажига эга бўлган ходимларга;
➖ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларида меҳнат шартномасига кўра тегишли мутахассислик бўйича ўз малакасини ошираётган ходимларга ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган шахсларга ўқишни тамомлаганидан кейин мутахассислиги бўйича ишлаш шарти билан уч йил мобайнида;
➖ушбу ташкилотда меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига учраган шахсларга;
➖ногиронлиги бўлган шахсларга;
➖1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлар бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
➖меҳнатдаги ютуқлари учун рағбатлантиришларга эга бўлган ва интизомий жазоларга эга бўлмаган ходимларга;
➖атом объектларидаги авариялар оқибатида келиб чиққан юқори радиациявий нурланиш билан боғлиқ бўлган нурланиш касаллигига ва бошқа касалликларга йўлиққан ёки шундай касалликларни бошидан кечирган шахсларга, ўзига нисбатан бошланган ногиронлигининг атом объектларидаги авариялар билан боғлиқлиги аниқланган ногиронлиги бўлган шахсларга, ушбу авариялар ва ҳалокатлар оқибатларини бартараф этиш иштирокчиларига, шунингдек мазкур объектлардан эвакуация қилинган ёки кўчирилган шахсларга ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга.
Каналга уланиш — @hrm_uzb
‼️МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ БЕКОР ҚИЛИНАЁТГАНДА ОГОҲЛАНТИРИШ МУДДАТЛАРИ
✔️Дастлабки синов натижасига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ➖3 кун олдин (МК-132-моддаси);
✔️Муддатли меҳнат шартномаси унинг амал қилиш муддати тугаши билан бекор қилинганда➖3 кун олдин (МК-158-моддаси);
✔️Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилингандан ➖14 кун олдин иш берувчини огоҳлантириши керак. (МК-160-моддаси);
Ходим ташаббусига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда, иш берувчини огоҳлантиришнинг бошқа муддатлари қуйидагиларга нисбатан белгилаб қўйилган:
⚫️ ташкилот раҳбари➖2 ой олдин (МК 489-моддаси 3-қисми);
⚫️ раҳбар ўринбосарлари, ташкилотнинг бош бухгалтери ва ташкилот алоҳида бўлинмасининг раҳбари ➖ 1 ой олдин (МК 489-моддаси 4-қисми);
⚫️ мавсумий ходимлар➖3 календарь кун олдин (МК >494-моддаси 1-қисми);/u>
⚫️ вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслар➖3 календарь кун олдин (МК 499-моддаси 1-қисми);
⚫️ микрофирмалар иш берувчиларининг ходимлари➖7 календарь кун олдин: (МК 506-моддаси 1-қисми);
⚫️ якка тартибдаги тадбиркорларда ишлайдиган шахслар➖7 календарь кун олдин (МК 511-моддаси 1-қисми);/strong>
⚫️ уй ишчилари➖7 календарь кун олдин (МК 518-моддаси 1-қисми).
Каналга уланиш — @hrm_uzb
Владелец канала не предоставил расширенную статистику, но Вы можете сделать ему запрос на ее получение.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Подтвердите, что вы не робот
Вы выполнили несколько запросов, и прежде чем продолжить, мы ходим убелиться в том, что они не автоматизированные.