Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи
Информация о канале обновлена 17.08.2025.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи
Бургут ўз ўлжаси бўлмиш тоғ эчкисини ейиш ҳаракатида. Ўлжа жон аччиғида олишмоқда, бор куч ва иродасини ишга солиб ўз жони учун курашмоқда.
Лекин эътибор беринг қолган тоғ эчкилари томошабин бўлиб қараб туришибди. Нақадар инсонга ўхшайди-а?
Аммо, ўлжа охиригача курашди ва бургут панжасидан чиқиб кета олди. Шунинг учун ўз тақдирингиз учун охирги кучингиз қолгунча курашинг, бировлардан нажот кутманг, улар ҳам томошага ўч...
👉 Обуна бўлинг - @ibroxim_xodjiyev
✅ Yangi narsalarni qanchalik ko'p sinab ko'rsangiz, haqiqatan ham foydali narsaga yetishish ehtimoli shunchalik yuqori bo'ladi.
©️ Sergey Brin
✅ Pessimist kabi tejang, optimist kabi investitsiya qiling.
©️ Bill Geyts
✅ Iloji boricha o'zingizga sarmoya kiriting. Siz eng katta boyliksiz.
©️ Uorren Baffet
✅ Menimcha, eng samarali odamlar muvaffaqiyatga intilish bilan emas, balki muvaffaqiyatsizlikdan qo'rqish bilan harakat qilishadi.
©️ Larri Ellison
✅ Siz kambag'alsiz, chunki siz shuhratparast emassiz. Sizning kelajagingiz ambitsiyalaringizning kuchi bilan belgilanadi. Shuhratparastlik - bu uning jasur orzularini ro'yobga chiqarishga yordam beradigan odamning sifati.
©️Jek Ma
👉 Obuna bo‘ling - @ibroxim_xodjiyev
🏡 Уй-жойини таъмирлаш, шу жумладан, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитини мослаштириш харажатлари қоплаб берилади
📝 Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил кунги 462-сон қарори қабул қилинди.
❗️ Уй-жойини таъмирлаш, шу жумладан, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитини мослаштириш харажатларини қоплаш мақсадида Камбағал оилалар реестрига киритилган ёки ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларга БҲМнинг 50 бараваригача бўлган миқдорда бир маротаба маблағ ажратилади.
💵 Уй-жойини таъмирлаш бўйича шартнома нусхаси (ёрдам олувчи уй-жойни таъмирлаш ишларини ўзи зиммасига олган тақдирда шартнома талаб этилмайди).
✅ Мазкур хизматдан фойдаланиш учун қуйидагилар талаб қилинади:
✅ оила Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестри ёки Камбағал оилалар реестрида рўйхатда туриши;
✅ Камбағал оилалар реестрига киритилмаган оилалар учун — Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан кам таъминланган деб эътироф этиш ва уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш шартларига тўғри келганда.
↗️ Мазкур ёрдам бўйича қурилиш материаллари ва таъмирлаш учун маблағлар:
✅ шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси»га шартномага мувофиқ пул ўтказиш йўли билан тақдим этилади. Бунда:
«Маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида кўрсатилган маблағларнинг 15 фоизигача бўлган қисми иш ҳақи ва бошқа харажатлар учун сарфланади;
✅ шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» томонидан уй-жойни таъмирлаш имкони бўлмаган тақдирда мазкур ёрдам олувчи «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида назарда тутилган маблағнинг 85 фоизи миқдорида қурилиш материалларини электрон савдо платформаси ёки савдо майдончаси орқали харид қилади;
✅ таъмирлаш ишларини бошлаш учун шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси»га «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида кўрсатилган маблағларнинг 30 фоизи аванс сифатида шартномага асосан ўтказиб берилади.
(Давоми бор)
👉 Обуна бўлинг - @ibroxim_xodjiyev
👉 Обуна бўлинг - @ibroxim_xodjiyev
Владелец канала не предоставил расширенную статистику, но Вы можете сделать ему запрос на ее получение.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Подтвердите, что вы не робот
Вы выполнили несколько запросов, и прежде чем продолжить, мы ходим убелиться в том, что они не автоматизированные.