#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Маҳалла фуқаролар йиғини ягона реестри шакллантирилади
Ҳукумат қарори (586-сон, 15.09.2025 й.) билан “Маҳалла фуқаролар йиғини ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
🔰 Реестр давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан идоралараро электрон ҳамкорлик учун зарур бўлган маҳалла фуқаролар йиғинига оид ягона маълумот манбаи ҳисобланади.
✅ Реестр Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорига асосан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан шакллантирилади.
🔗 Реестр Уюшма томонидан “Рақамли маҳалла” ахборот тизимида юритилади.
📝 Реестрда қуйидаги маълумотлар шакллантирилади, жумладан:
▪️ маҳалланинг тўлиқ ва қисқача номи;
▪️ маҳалла коди;
▪️ солиқ тўловчининг идентификация рақами;
▪️ Кенгаш қарори санаси ва рақами;
▪️ маҳалла жойлашган ҳудуд;
▪️ маҳалланинг ҳудудий чегараси геомаълумотлари.
✔️ Маълумотлар Реестрдан маҳалла коди ёки маҳалла СТИРидан фойдаланиш орқали олинади.