Каналда ҳеч қайси бир эътиқод ёки эътиқодсизлик позицияси ҳақорат қилинмайди ва камситилмайди.
Биз билан алоқа: @antizombiuzb_bot
Информация о канале обновлена 18.11.2025.
Каналда ҳеч қайси бир эътиқод ёки эътиқодсизлик позицияси ҳақорат қилинмайди ва камситилмайди.
Биз билан алоқа: @antizombiuzb_bot
Муваққат ҳукумат Дайкунди провинсиясининг Нили шаҳрида жойлашган иккита бозорда аёлларга тегишли дўконларни ёпиб қўйган. Оқибатда 300 нафар аёл ишсиз қолмоқда.
Дўконларнинг ёпилишига аёлларнинг эркаклар орасида фаолият юритаётгани сабаб бўлган. Аёллар бунга норозилик билдириб, “Толибон” губернатори идорасига борган, бироқ расмийлар уларга махсус будка сотиб олишларини ва ҳукумат кўрсатган жойга кўчиб ўтишларини айтган.
https://t.me/anti_zombi_uzb
🇦🇫 Толиблар яна аёллар учун қоидаларни қаттийлаштирди.
Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида толиблар аёлларга паранжи ёки ниқобли ҳижобсиз дўконларга киришни тақиқлади.
Янги буйруқ савдо шохобчалари эгалари билан ўтказилган йиғилишда эълон қилинган - энди сотувчилар юзини тўлиқ ёпмаган аёлларга хизмат кўрсатмайди.
Бу чоралар ҳаракатнинг аёлларни жамоат ҳаётидан бутунлай чиқариш сиёсатининг бир қисми сифатида жорий этилган.
Қизларга ҳали ҳам мактаб ва университетларда таълим олиш тақиқланган.
Аввалроқ шундай чекловлар судлар, шифохоналар ва давлат муассасаларида ҳам амал қилган, шунингдек, аёлларга Ўзбекистон билан чегарадаги бозорга бориш ҳам тақиқланган эди.
https://t.me/anti_zombi_uzb
Қирғизистонлик профессионал боксчи Дмитрий Бивол бир пайтлари ўзи таълим олган мактабнинг капитал таъмири учун 35 млн сом (4,8 млрд сўмга яқин) ажратибди. Мана ҳақиқий эҳсон ва ватанпарварлик. Чунки эҳсон сўзининг маъноси ҳам "яхшилик қилиш, эзгулик кўрсатиш" демакдир. Яъни, Бивол болалар таълими учун қўлай шарт-шароит яратиб бермоқда ва шу орқали Қирғизистон ёшлари келажаги учун ўз ҳиссасини қўшмоқда.
https://t.me/anti_zombi_uzb
80 йилларнинг охирларида Анатолий Кашпировский гўёки унинг дастурини томоша қилган томошабинларни масофадан туриб даволади, деган миш-мишлар бутун собиқ иттифоқ халқлари орасида тарқалган эди. Шу боис ҳамма унинг теледастурини кузатар ва унинг илоҳийлигига ишонишарди. Албатта ўша даврда одамлар содда ва ахборотларни фақатгина ТВ, радио ва газеталар орқали олишарди (ёзиб берилган сценарий бўйича). Бироқ, ҳозир 21-аср ахборот ва технологиялар шиддат билан ривожланган даврда ҳам Кашпировский сингари сохта табибу-психологларга ишонадиган инсонлар аксариятни ташкил этади.
Расмда Кашпировскийнинг даволаш сеанси туширилган кассета тасмасидаги ёзув: "кассетани кўпайтириш мақсадида қайта ёзилганда, унинг кучи йўқолади"😄
Бошқача айтганда нонимни яримта қилма, ўзингга бошқа фирибгарлик йўлини топгин)
https://t.me/anti_zombi_uzb
Афғонистонда "Толибон" ҳаракати ҳокимиятга келганидан кейин мамлакатнинг иқтисодий аҳволи кескин ёмонлашди. Оғир турмуш шароити ва мамлакатда ўта исломий қоидаларни жорий этиш сабабли, дунё ҳамжамиятидан деярли ажралиб қолди. Яқинда "бузуқликка қарши кураш" баҳонасида интернетни тўлиқ ўчирди. Аёллар паранжа кийиш, кўчага ёлғиз ва мақсадсиз чиқмасликка мажбур, олтинчи синфдан кейин эса таълим олиш ҳуқуқига эга эмас. Ушбу ҳолатдан чарчаган афғонистонлик қозоқлар Қозоғистон Президентига мурожаат қилишган.
Афғонистон Қозоқ маданий маркази раиси Асат Оймауитнинг мурожаат хатида, Афғонистонда тахминан 200–300 қозоқ оиласи истиқомат қилиши, паспортларига "афғон" деб ёзилгани, бироқ улар аслида қадимги қипчоқ тилида гапирадиган қозоқлар экани, улар Афғонистонда яшаса ҳам диний фанатизмдан йироқ, тинчликсевар экани, билимга чанқоқ ёшлар кўпчиликни ташкил этиши айтилган. Афғон қозоқларини тарихий ватанига қайтаришда ёрдам сўраб, Қозоғистон равнақи учун ҳисса қўшишини билдирган.
https://t.me/anti_zombi_uzb
Инсон ўз камчилиги ва муаммолари устида ишлаш ўрнига, бошқаларнинг айбини қидиради ва ғийбат қилади.
Ушбу видеода сарказм орқали реал ҳаётда учраб турадиган воқеалар (мажозий маънода) тасвирланган.
https://t.me/anti_zombi_uzb
Араблар ўз хотинларини «аврат» деб аташади, бу сўзнинг маъноси — «оёқ ораси».
Турклар эса ўз хотинларини «ханим» деб аташади, бу эса «уйимнинг соҳибаси» дегани.
Мана фарқ қаерда.
Рабия сўзи араб тилида «тўртинчи» деган маънони англатади.
Бу сўз кўпчилик ўйлагандек муқаддас ёки диний ном эмас.
Араб маданиятида қиз болалар одам сифатида ҳисобланмагани учун, қиз фарзандли бўлганлар уларга исм қўймас, балки рақамлар билан аталган.
Вахида — бу исм эмас, «биринчи», яъни туғилган биринчи қиз дегани.
Сания — «иккинчи», иккинчи қизга берилган рақам.
Саласа ёки Бита — «учинчи», учинчи қиз.
Рабия — «тўртинчи», тўртинчи қиз.
Бизнинг халқ эса Рабия номини муқаддас деб ўйлайди.
Аслида эса араблар қизларига, одам деб ҳисобламаганларидан, исм эмас, рақам берган — худди машина рақами каби!
Қадим замонларда араблар дунёда ягона халқ бўлганки, улар қиз фарзандларни тириклай кўмган.
Бу ҳолатнинг асосий сабаби шундаки:
Араблар, золим ва беҳурмат ҳукмдорлар қўлига тушиб қолишдан қўрқишган. Улар қарзни қайтара олмаган одамларнинг хотин ва қизларини тортиб олиб, сотишган. Шунинг учун араблар янги туғилган қизларини шундай тақдирдан асраш учун тириклай кўмганлар.
Энди, ўша пайтда турклар қандай халқ бўлган?
Турклар бир Худога ишонган, қизларини ва аёлларини қадрлаган, уларни одам сифатида кўрган, ҳурмат қилган ва фарзандларини лашкарбошилар, хонлар этиб тарбиялаган.
Инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан улар замонавий маданият намунаси бўлган.
Қадимги турк тилида «номус» деган сўз бўлмаган, чунки улар номуссизликни билмаганлар!
Турк анъанасида аёллар — дўст, она, севгили ва ҳокималар бўлишган.
Турклар исломни қабул қилгач, араб маданияти келди ва шунда аёллар ўз аёллигидан афсусланишни бошладилар.
Аёлларни урган, ҳақорат қилган ҳолатлар айнан араб маданияти таъсири билан бошланган.
Қадимги турк маданиятида эса аёллар доимо ҳурматда бўлган.
«Ханим» (ҳурмат билан «бегим», «хоним») сўзи Чингизхоннинг ўз хотини ҳақида айтган гапида ҳам келади:
> «Мен — сизнинг хонингизман, у эса — менинг хоним!»
Демак, АЁЛ — УЙНИНГ СОҲИБАСИ ЭДИ.
---
📖 (Мустафа Дурмушнинг «Тўмарисдан Рабиягача» китобидан парча)
🇺🇸 АҚШнинг Небраска штатида бўлиб ўтган аукцион пайтида 200 дан ортиқ фермер бир сўз демай, сукут сақлади - шунда Дэвид исмли ёш йигит ўз оиласига асрлар давомида тегишли бўлган 80 акрлик ферманинг эгаси бўлиш имконига эга бўлди.
Ферма қайта сотувга қўйилганда аждодлари меъросига эга бўлиш учун Дэвид ва унинг отаси таклиф берганида, бирорта фермер уларга қарши чиқмадилар. Ваҳоланки фермани қиммат нархларда сотиб олишга Дэвид ва унинг отасини қурби етмаслигини улар яхши билардилар.
📈 Аукциончи уч марта янги таклиф сўради, аммо ҳеч ким жавоб бермади. Бу ҳамжиҳатлик ва ҳурмат рамзи бўлган ҳолат Дэвидга оилавий меросини қайта тиклашга имкон берди.
Ана шундай жамият қурган давлатларгина қудратли бўлади.
https://t.me/anti_zombi_uzb
Владелец канала не предоставил расширенную статистику, но Вы можете сделать ему запрос на ее получение.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Подтвердите, что вы не робот
Вы выполнили несколько запросов, и прежде чем продолжить, мы ходим убелиться в том, что они не автоматизированные.
Наш сайт использует cookie-файлы, чтобы сделать сервисы быстрее и удобнее.
Продолжая им пользоваться, вы принимаете условия
Пользовательского соглашения
и соглашаетесь со сбором cookie-файлов.
Подробности про обработку данных — в нашей
Политике обработки персональных данных.