#xabar #muftiy
🗣 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ: "Аллоҳ ато этган табиат неъмати ҳам омонатдир”
📍 Бугун, 3 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари жума намозини Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги "Ҳазрати Имом" жоме масжидида адо этдилар.
⏺ Муфтий ҳазратлари жума намозидан олдин жамоатга “Табиат – инсониятга берилган буюк неъмат” мавзусида маъруза қилиб бердилар.
💬 Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Ер юзини инсон фаровон ҳаёт кечириши учун муносиб манзил қилиб яратиб, унда сон-саноқсиз нозу неъматларни барпо қилди. Инсон ҳам табиатга нисбатан оқилона муносабатда бўлиб, уни асраб авайлашга чақирилди. Бу ҳақда ояти карималар ҳам нозил қилинди: “Ерни (Аллоҳ хайрли ишларга) яроқли қилиб қўйгандан кейин (унда) бузғунчилик қилмангиз!” (Аъроф сураси, 56-оят).
📖 Маъруза асносида Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардан бошқа далиллар ҳам келтирилиб, буларнинг бари омонат экани эслатиб ўтилди. Сўнгги йилларда инсониятнинг табиатга салбий таъсири кучайгани, охирини ўйламасдан чиқиндилар чиқарилиши, ўрмонларнинг аёвсиз кесилиши иқлим ўзгариши ҳамда кўплаб ўсимлик ва ҳайвонот турлари йўқолиб кетишига сабаб бўлаётгани таъкидланди.
💧 Муфтий ҳазратлари, айниқса, айрим давлатларда тоза ичимлик суви олтинга тенг бўлиб турган, минглаб кишилар, ёш гўдаклар ичимлик суви танқислигидан азият чекаётган бир пайтда тоза ичимлик сувини ҳуда-беҳуда оқизиб қўйиш каби ҳолатлар учраётгани ўта ачинарли ҳол эканини алоҳида айтиб ўтдилар.
🤲 Манфаатли суҳбат якунида 1800 дан зиёд хатми Қуръон ўтганлар руҳларига бағишланди. Аллоҳ т
аоло барчамизни табиат ва бошқа неъматлар қадрига етиб, уларни асровчи, ер юзини обод қилувчи бандаларидан қилишини сўраб дуолар қилинди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUN
A BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook/+PSOPDevNs2Va-wt7" target="_blank" rel="nofollow">