ОРВИ (шамоллаш, вирусли инфекция) пайтида тавсия этиладиган қўшимчалар 🦠
Бу ерда организмга касалликни енгилроқ ўтказиш ва тезроқ тузалишга ёрдам берувчи фойдали қўшимчалар танланмаси келтирилган ⬇️
✅ Цинк (Zinc) пиколинат
Цинк иммун тизимида жуда муҳим роль ўйнайди:
– Т-лимфоцитлар фаолиятини қўллаб-қувватлайди,
– вирусларга қарши ҳужайравий жавобни кучайтиради,
– эпителий тўсиқ функциясини мустаҳкамлайди.
Яъни, цинк ҳужайравий иммунитетни сақлаб туради ва шиллиқ қаватларнинг барьерини кучайтиради.
Агар у касаллик бошланган илк 24 соат ичида қабул қилинса, шамоллаш давомийлигини қисқартиради.
🔹Манба: PMID: 23775705
✅ С витамини (Vitamin C)
С витамини лейкоцитлар фаолиятини фаоллаштиради ва уларнинг сонини кўпайтириб, вирусларга қарши курашиш қобилиятини оширади.
Кучли антиоксидант сифатида ҳужайраларни зарарланишдан ҳимоя қилади,
томир ва шиллиқ қават деворларини мустаҳкамлайди — вируслар учун кириш йўлини қийинлаштиради.
Инфекция пайтида оксидланиш стрессидан ҳимоя қилади.
🔹Манбалар: PMID: 23440782, PMID: 29099763
✅ Қист ал хиндий (Cistus ёки анъанавий шифобахш ўтлар)
Қист — табиий антисептик ва иммуномодулятор.
У кучли яллиғланишга қарши ва антибактериал таъсирга эга,
шиллиқ қаватларни тозалайди, нафас олишни енгиллаштиради.
Уни бахур ёки қуруқ бутун шаклда ёқиб, хона ҳавосини тозалаш учун ҳам ишлатиш мумкин.
🔹Манба: PMID: 34203720
✅ Қора тмин (Nigella sativa) ёки қора седана мойи
Қора тмин таркибидаги тимохинон ва бошқа моддалар вирусга, бактерияга ва яллиғланишга қарши самарали таъсирга эга.
Иммун тизимининг цитокин балансига таъсир қилади,
организмнинг тўсиқ функциясини мустаҳкамлайди,
аллергик ринитда ҳам фойдали.
🔹Манба: PMID: 23855426
Қора тмин уруғини тўғри дамлаш усули:
1️⃣ Уруғни озгина эзинг (кофемолкада ёки ступкада), лекин майда қилиб эмас — фақат ёрилиши етарли.
2️⃣ 1 стакан сув (200–250 мл) учун 1 чай қошиқ эзилган уруқ олинг.
3️⃣ Қайноқ сув қуйиб, ёпиқ ҳолда 10–15 дақиқа дамланг.
4️⃣ Кейин дока орқали сузиб олинг.
✅ Прополисли спрей Йуптал плюс
Прополис таркибида флавоноидлар ва фенол бирикмалари мавжуд бўлиб, улар:
– антимикроб,
– вирусга қарши,
– яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади,
шу билан бирга маҳаллий иммунитетни кучайтиради.
🔹Манбалар: PMID: 30697106, PMID: 36144852
–—————————————————
Маҳсулотлар хариди ва шифокорлар қабули учун:
🌐 https://t.me/zaytun_med
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
@zaytunmedtib