Вилоят ҳокими хусусий таълим ва тиббиёт муассасалари раҳбарлари билан очиқ мулоқот ўтказди
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган хусусий мактаблар, мактабгача таълим муассасалари ҳамда хусусий тиббиёт муассасалари раҳбарлари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашувда соҳа вакилларининг таклиф ва муаммолари тингланди, уларнинг фаолиятида кузатилаётган ютуқлар ҳамда ҳал этилиши зарур бўлган масалалар муҳокама қилинди.
Мулоқотда шунингдек, муассасаларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, айниқса, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Вилоят раҳбари томонидан тегишли мутасаддиларга муаммоларни жойида ўрганиб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан топшириқлар берилди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X