Doniyor qorining rasmiy kanaliga xush kelibsiz!
Bizni Instagram, Facebook va YouTube tarmog'larida ham kuzatib boring 👇🏼
http://myurls.co/doniyorqori
Информация о канале обновлена 22.08.2025.
Doniyor qorining rasmiy kanaliga xush kelibsiz!
Bizni Instagram, Facebook va YouTube tarmog'larida ham kuzatib boring 👇🏼
http://myurls.co/doniyorqori
#СУННАТГА_ЭРГАШАЙЛИК
Азиз намозхон биродар ва опа-сингиллар!
Ҳуфтон намозида витрдан сўнг ана шу зикрни айтиш суннатдир. Келинг, суннатга эргашайлик!
✅ Уни ўқиш тартиби:
Витр намозини салом билан тугатгач, одатда айтиладиган «Астағфируллоҳ» ни уч марта такрорлаш шарт эмас. Шунинг ўрнига:
«Субҳанал-Маликил-Қуддус» — икки марта паст овозда;
Учинчи марта эса овозни бироз чиқариб, чўзиброқ айтилади.
👆 Бу зикрни эркаклар билан бирга аёллар ҳам айтадилар. Чунки Аллоҳ таоло охират неъматларини ҳам эркак, ҳам аёл бандаларига баробар ваъда қилган. Амалларда ҳам улар тенгдирлар, фақат баъзи шаръий ҳукмлардагина фарқ қилади.
Валлоҳу аълам
http://myurls.co/doniyorqori
#Долзарб
НАМОЗДА ХУШУЪ: ҚАЛБНИНГ АСЛ ТИНЧЛИГИ
✅ Бу эслатмани ҳар куни, ҳатто ҳар намоздан олдин айтиб туриш арзийди...
Зеро, ҳозирги тезкор ҳаётда, ахборотлар ортиқча юкланган, фитна ва синовлар ҳар томондан хавф солаётган бир даврда яшамоқдамиз. Шундай пайтда ҳаёлларимиз ҳам ҳар дамда чалғиб, намозда тинимсиз «оғиш» ҳисси билан курашамиз.
Шандай пайтда кўплаб намозхон ака-ука ва опа-сингилларимиз:
“Намозда хушуъни қандай сақлаш мумкин?”,
“Қачон неча ракат ўқидим?”
деган саволлар билан қийналишади.
Ростини айтганда, бу ҳолатдан ҳеч ким ҳоли эмас. Ўзимизни ҳам шу сафга қўшамиз. Чунки биз ожиз инсонмиз. Албатта, шайтон энг кучли ҳужумни айнан намозда амалга оширади.
Ана шу сабаблар туфайли қуйида сиз билан намозда хушуъга сабаб бўлувчи муҳим омилларни ўртоқлашамиз. Бу эслатма ўзимизни ҳушёр қилишга, Роббимиз ҳузурида қандай туриш кераклигини эслашга ёрдам беради, иншааллоҳ. 👇
НАМОЗДА ХУШУЪГА САБАБ БЎЛУВЧИ 8 ОМИЛ
(📌 Ҳар куни, ҳар ракатда Аллоҳ ҳузурида эканингизни унутманг!)
1) Намозга тайёргарлик
— Таҳоратни гўзал суратда қилинг, кийимларингиз пок бўлсин, чунки Аллоҳ ҳузурига чиқиш учун зоҳир ҳам, ботин ҳам тайёр бўлиши керак.
2) Хотиржамлик билан ўқиш
— Шошилмай, аста-секин, ҳар бир ҳаракатни ҳис қилиб амалга оширинг, чунки намоз – сукут ва осойишталикда Аллоҳ билан мулоқот қилишдир.
3) Ўлимни эслаш
— Ҳар намозингизни охирги намозингиздек ўқинг, чунки бу намоз сизнинг охирги саждангиз бўлиши мумкин.
4) Аллоҳнинг жавоб беришига ишониш
— Намоздаги ҳар бир дуо, сура ва тасбеҳга Аллоҳ жавоб беради, чунки бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси қудсийда хабар берганлар.
5) Шайтондан паноҳ сўраш
— Сано дуосидан кейин “Аъузу биллаҳи” айтишни унутманг, чунки шайтон айнан намозда васваса билан ҳужум қилади.
6) Сажда жойига қараш
— Қиёмда ҳам, рукуда ҳам, сажда жойига назар ташлансин. Бу кўпчилик уламоларнинг фикри.
Чунки кўзнинг ҳар ерга овора бўлиши қалбнинг паришон бўлишига сабаб бўлади.
(Изоҳ: Аммо ташаҳҳудда ўтирганда эса ўнг қўл кўрсаткич бармоққа қарашлик, суннатга мувофиқдир. Бунга далил: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам..., кўрсаткич бармоқ билан қиблага ишора қилар ва кўзларини ундан (яъни кўрсаткич бармоқдан) узмас эдилар.
(Муслим, Насоий ривоятлари)
7) Мазмунни англаб ўқиш
— Қуръони карим оятларининг маъносини тушунишга ҳаракат қилинг, чунки фақат арабча ўқиб ўтиш эмас, тушуниш қалбда таъсир қолдиради.
8) Зам сураларни ўзгартириб туриш
— Ҳар ракатда доим бир хил сура ўқишни одат қилманг, чунки янги сура ёки оят қалбни ҳушёр қилади ва диққатни тортасиз.
#Изоҳ: «Хушуъ» сўзининг луғавий маъноси «бўйсуниш», «итоат қилиш» деган маънони англатса, истилоҳий жиҳатдан эса «қўрқув», «сукунат», «хокисорлик» маъноларини англатади.
Валлоҳу аълам
Дониёр Файз
Холис Аллоҳ йўлида бошқа яқинларингизга ҳам улашинг👉👉👉
http://myurls.co/doniyorqori
Владелец канала не предоставил расширенную статистику, но Вы можете сделать ему запрос на ее получение.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Подтвердите, что вы не робот
Вы выполнили несколько запросов, и прежде чем продолжить, мы ходим убелиться в том, что они не автоматизированные.