⚡Ассалому Алайкум Дўстлар „ЎЗ Энергетика" тизими хақида Маълумот етказувчи энг Ишончли каналдасиз!!!...
👉 Реклама учун: @energetika24
•┈••✦•┈••✦•┈••✦•┈••✦•┈•
☎Call Centr : +998 (55) 500-5545
Информация о канале обновлена 19.11.2025.
⚡Ассалому Алайкум Дўстлар „ЎЗ Энергетика" тизими хақида Маълумот етказувчи энг Ишончли каналдасиз!!!...
👉 Реклама учун: @energetika24
•┈••✦•┈••✦•┈••✦•┈••✦•┈•
☎Call Centr : +998 (55) 500-5545
Лойиҳаинг яна бир ўзига хос ва қизиқарли жиҳати аҳоли иштироки экан. Ўрнатмадан 1 км радиусдаги 4,500 киши даромад олиш ҳуқуқига эга, яъни маҳаллий жамоа ҳам лойиҳадан фойда кўради.
Аҳоли қандай қилиб лойиҳадан даромад олиши мумкин? Келинг кўриб чиқамиз қизиқарли маълумотлар билан бўлишаман.
Жанубий Кореяда бу лойиҳага “resident participation model” дейилади. Яъни, бу – аҳолининг энергетика лойиҳасида молиявий иштирок этиши ва фойда олиши мумкин бўлган махсус тизим.
1. Маҳаллий аҳолига улуш (аксия/пай) берилади яъни лойиҳа жойлашган ҳудудда яшовчи 4,500 кишига. Мисол учун Жанубий Кореяда ахолига шунақанги лойиҳалардаги улушни сотиб олиш ёки бепул берилган кичик пайлар тақдим этилади
(ҳудудга қараб, баъзан субсидияланган нархда сотилади). Шу билан бу улушлар уларга йирик энергетика лойиҳасидан дивиденд олиш ҳуқуқини беради.
2. Электр энергияси сотилади, даромад ҳосил бўлади. Сузувчи қуёш станция йилига 61 GWh электр ишлаб чиқаради.
Бу энергия давлат тармоғига белгиланган тариф бўйича сотилади. Натижада лойиҳадан, йиллик даромад ва соф фойда ҳосил бўлади.
3. Шу фойданинг маълум қисми аҳолига тақсимланади. Айнан бу лойиҳада улуши бўлган маҳаллий аҳоли (тахминан 4,500 киши) йилига фойда улуши (дивиденд) олади. Баъзи ҳудудларда бу 200–500 доллар атрофида бўлиши мумкин, баъзан ундан хам кўп.
4. Бу тизимнинг мақсади. Маҳаллий аҳолининг лойиҳага бўлган ишончини ошириш
“Бизнинг ҳудудимизга станция қуриляпти, биз ҳам фойда кўрамиз” деган фикрни шакллантириш, яъни йирик энергия лойиҳаларига қаршиликни камайтириш ва жамоатнинг лойиҳани қўллаб-қувватлашини таъминлаш
Умумий қилиб қисқа мисол билан айтганда, бу худди кооператив ёки жамоат аксиялари тизимига ўхшайди: станция пул ишлайди, аҳоли улуши бор, аҳоли пул олади
Яна савол пайдо бўлади нега айнан 1 км радиусдаги аҳоли? Бу адолат тамойили, чунки энергия объекти: манзарага таъсир қилади, худудда қурилиш бўлади ва табиий муҳитга таъсир бўлиши мумкин. Шунинг учун энг яқин ҳудуд аҳолиси компенсация сифатида даромад олади.
👉 @Energetika
Андонг шаҳридаги Imha сув омборида 47 МW қувватга эга сузувчи қуёш энергетикаси мажмуаси ишга тушди. Шу билан биргаликда бу мамлакатдаги кўп мақсадли сув омборидаги энг йирик сузувчи PV лойиҳаси ҳисобланадиган бўлди.
❗️ Imha сув омборида аввалдан 50 MW қувватга эга гидроэлектрстанция мавжуд бўлиб, янги тизим кундузда қуёш энергиясини, тунги вақтларда эса гидроэнергетикани тармоққа юбориб, шу билан қувват барқарорлигини таъминлайди.
Лойиҳа 16 та сузувчи платформадан ташкил топган бўлиб, миллий рамзлар – байроқ (Tegukgi) ва миллий гул (Mugungxva) шаклида жойлаштирилган. Платформалар Scotra компанияси томонидан ишлаб чиқилган, Shinsung E&G компанияси эса қуёш модуллари билан таъминлаган.
Гибрид қуёш-гидро тизими йилига тахминан 61 GWh энергия ишлаб чиқаради – бу Андонгдаги 22,000 уй хўжалиги эҳтиёжини қамраб олади (шаҳар уйларининг 27%).
👉 @Energetika
ортиқ қийматга эга лойиҳа "Россиянинг ортиқча сув ресурсларини" республикаларга тақсимлашга қаратилган.
шимолидаги Уэльснинг Уилва ҳудудида биринчи кичик модулли атом реакторлар(SMR) мажмуаси қурилмоқда. Бу лойиҳа мамлакатни тахминан 3 миллион хонадон истеъмолига тенг углеродсиз энергия билан таъминлайди.
❗️ Дастлаб уч реактор ўрнатилади, келажакда эса уларнинг сони саккизтагача етиши мумкин. Ҳар бир реактор тахминан 470 мегаватт электр энергияси ишлаб беради(масалан бу қувватни олиш учун 150 дан ортиқ шамол турбинасини ишга тушириш керак). Шу билан бирга, реактор кам жой эгаллайди ва қурилиши анча тезроқ бўлади.
Уилва ҳудуди тарихан атом энергияси билан таниш: бу ерда 1960-йилларда ҳам атом станцияси ишлаган. Энди модулли реакторлар ишга тушиши билан ҳудуд Британия атом энергетикасининг янги босқичига киради.
Лойиҳа маҳаллий иқтисодиётга ҳам фойда беради: қурилиш вақтида 3 мингга яқин одам ишлаши кутилмоқда. Ҳукумат эса дастурга 3 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратган.
❗️ Ҳукумат реакторларни 2030-йилларнинг ўрталарида тармоққа улашни режалаштирмоқда. Шу вақтга келиб, янги қувватлар эски углеродли станцияларнинг бир қисмини ўрнини босади ва аҳоли ҳамда саноатнинг ўсaётган эҳтиёжини қоплайди.
Rolls-Royce ишлаб чиқарган ушбу модулли реакторлар нафақат Британия ичида ишлатилади, балки экспорт қилинадиган маҳсулот сифатида ҳам қаралмоқда. Масалан, Чехия билан ҳам ҳамкорлик бор.
Бундан ташқари, мамлакатнинг давлат GBE-N компанияси келажакда йирик атом станцияси қуриш учун жой танламоқда у тахминан 6 миллион хонадонга электр етказади. 2026 йилга келиб ҳудудлар рўйхати аниқланади ва кейинги қадамлар белгиланади.
👉 @Energetika
#қўшимча
Лойиҳада “50/50” шериклик асосида ишланади, яъни икки томон ҳам тенг ҳуқуқли шерик.
Ўзбекистон экспедиция (“exploration”) босқичи учун молиялаштиришни таъминлайди.
Қосим-Жомарт Тоқаев нинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида "КазМунайГаз" ва "Ўзбекнефтгаз" компаниялари Қозоғистоннинг Мангистау вилоятида жойлашган “Жарқин” нефть-газ блокини биргаликда ўрганиш ва ривожлантириш бўйича келишув имзолади. Лойиҳа минтақадаги энг истиқболли ҳамкорликлардан бири сифатида баҳоланмоқда.
Келишув доирасида:
➖ ҳудудда геологик-қидирув ишлари қўшма тартибда олиб борилади;
➖ биринчи босқичда ҳар бири 2000 метр чуқурликкача бўлган 2 та қудуқ қазилиши режалаштирилган;
➖ натижаларга кўра, келажакда қазиб олиш ҳажми, инвестиция йўналишлари ва экспорт имкониятлари кенгайтирилади.
Нега бу муҳим?
“Жарқин” лойиҳаси Марказий Осиёда энергетика ҳамкорлигининг янги босқичини бошлаб бермоқда. У икки давлатга ҳам энергия хавфсизлиги, технологиявий тажриба алмашуви ва янги инфратузилма лойиҳалари учун мустаҳкам платформа яратади.
👉 @Energetika
Владелец канала не предоставил расширенную статистику, но Вы можете сделать ему запрос на ее получение.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Подтвердите, что вы не робот
Вы выполнили несколько запросов, и прежде чем продолжить, мы ходим убелиться в том, что они не автоматизированные.
Наш сайт использует cookie-файлы, чтобы сделать сервисы быстрее и удобнее.
Продолжая им пользоваться, вы принимаете условия
Пользовательского соглашения
и соглашаетесь со сбором cookie-файлов.
Подробности про обработку данных — в нашей
Политике обработки персональных данных.