O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz
Информация о канале обновлена 20.11.2025.
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz
☑️ Камбағалликни қисқартириш, аҳоли даромадлари ва бандлигини ошириш бўйича янги ташаббуслар белгиланди
Бугун давлатимиз раҳбари раислигида аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар сарҳисоби ҳамда 2026 йил учун устувор вазифалар муҳокама қилинди. Унда мен ҳам қатнашдим. Йиғилишда мамлакат иқтисодиётининг асосий таянчи бўлган ҳудудларда иш ўринлари яратиш, сервис ва саноатни кенгайтириш, қишлоқ хўжалигининг самарадорлигини ошириш ва ижтимоий ҳимояни кучайтириш бўйича 5 та муҳим ташаббус белгиланди.
Биринчи ташаббус — қурилиш ва инфратузилма орқали иш ўринлари яратиш. Келгуси йилда 675 трлн сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади, шундан 380 трлн сўми тўғридан-тўғри қурилиш соҳасига йўналтирилади. 140 минг xонaдонли кўп қаватли уйлар барпо этилиши натижасида ҳар бир туман ҳокими қурилиш асосида 20–25 мингта, инфратузилма лойиҳалари орқали эса камида яна 10 мингта янги иш ўрни яратиш имкониятига эга бўлади. Энг катта янгилик — 2026 йилдан биринчи марта маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш учун 20 трлн сўм тўғридан-тўғри ҳудудларга ажратилади ва натижа кўрсата олган туманлар кўпроқ маблағ олади.
Иккинчи ташаббус — сервис ва туризм салоҳияти орқали аҳоли даромадини ошириш. Туризм юқори самара бераётган йўналишлардан бири сифатида 150 та туристик ҳудудга 3–5 миллиард сўмдан ажратилади. Инфратузилма янгиланган тақдирда хизматлар ҳажми яна 10 трлн сўмгача ошади, 45 мингта янги иш ўрни пайдо бўлади. Шу билан бирга, чегара ва анклав ҳудудларидаги 563 та маҳалланинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида 1 трлн сўмлик махсус дастур ишга туширилади. Йўл ва соҳиллар бўйлаб сервисни ривожлантириш орқали келаси йилнинг ўзида 50 минг кишини доимий иш билан таъминлаш режалаштирилган.
Учинчи ташаббус — саноат лойиҳаларини кенгайтириш ва доимий иш ўринлари яратиш. 2026 йилда 52 млрд долларлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш мақсад қилинган. Бунга эришиш учун 22 млрд долларлик 3,5 мингта маҳаллий саноат лойиҳалари амалга оширилиб, 130 мингта доимий иш ўрни яратилади. Мебел, тикувчилик ва ҳунармандчиликка ихтисослаштирилган 400 та маҳаллада 50 та “микросаноат маркази” қурилади ва бу орқали 10 минг нафар аҳоли иш билан таъминланади.
Тўртинчи ташаббус — қишлоқ хўжалиги орқали даромадни бир неча баробар ошириш. 232 минг гектар ер ажратилиши нотинч оилалар учун янги даромад манбаи бўлди, аммо уларнинг бир қисми тажриба ва агротехник билим етишмагани сабаб кутилган натижани ололмаган. Шу боис, Teрмиз туманидаги тажриба асосида ҳар бир вилоятда 5 тадан «Томорқа мактаби» ташкил этилиб, аҳолига сердаромад экинлар, бозор, экспорт ва агротехнологиялар бўйича амалиётга йўналтирилган ўқувлар ўтказилади. Тадбиркорлар билан ҳамкорликда маҳсулотни кафолатли сотадиган “Эспортчи кооперативлари” ташкил этилади.
Бешинчи ташаббус — ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватлаш. 40 минг нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар учун “Тенг имкон - инклюзив бандлик” дастури орқали иш ўринлари яратилади. Эҳтиёжманд оилаларга эса моддий ёрдам, болалар нафақаси, боғча ва тиббий хизматлар бўйича 110 турдаги ижтимоий ёрдам 12 ой давомида сақланиб қолинади. Шунингдек, “соядаги” 250–300 минг иш ўринларини легаллаштириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилади.
Умуман олганда, давлатимиз раҳбари томонидан келгуси йил учун белгиланган ушбу ташаббуслар иқтисодиётимизнинг барча тармоқларини қамраб, аҳоли даромади, иш ўринлари ва ижтимоий ҳимоянинг янги босқичга кўтарилишига хизмат қилади.
@a_xaitov
Бугун Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил топганига 22 йил тўлди. Бу шарафли йўл – юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, тадбиркор ва ишбилармонлар манфаатини ҳимоя қилиш йўлидаги улкан меҳнат, сабот ва фидойилик тарихидир. Партиямиз таъсис этилган илк кунларданоқ мамлакатимиздаги янгиланишлар, эркин иқтисодий муҳит ва модернизация жараёнларига содиқ қолиб келмоқда.
Ўтган йиллар давомида партиямиз Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларни қонунчиликда ва амалиётда тўла акс этишига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Салкам чорак аср вақт давомида ЎзЛиДеП тадбиркорликни ривожлантириш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва аёллар фаоллигини ошириш, ҳудудлардаги муаммоларни аниқлаб, амалий ечимлар беришда халқчил сиёсий куч сифатида ўзини намоён қилмоқда. Шу боис миллионлаб аъзоларимиз билан мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг драйверига айландик.
500 вазифани қамраб олган сайловолди дастуримиз, тадбиркорлар учун йўлга қўйилган янги лойиҳаларимиз эса партиямизнинг кенг жамоатчиликка янада яқинлаштирди. Биз бундан кейин ҳам электоратимиз билан ҳамкорликда халқимизга хизмат қилишга, Президентимиз атрофида жипслашган ҳолда Янги Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшишда давом этамиз.
Бугунги қутлуғ сана барчамизга муборак бўлсин!
@a_xaitov
“Янги Ўзбекистон” газетасида давлатимиз раҳбарининг “Марказий Осиё янги давр остонасида” номли мақола чоп этилди. Мақолада Марказий Осиё ўз тараққиётининг янги, тарихий аҳамиятга молик босқичига қадам қўяётгани қайд этилган.
Мақолада таъкидланганидек, 2024 йилда Остона саммитида қабул қилинган “Марказий Осиё — 2040” концепцияси бу йўналишдаги муҳим дастурий ҳужжат бўлиб, унинг асосида хавфсизликни таъминлаш, иқтисодий ўсиш ва барқарор тараққиётни таъминлашга қаратилган устувор йўналишлар белгилаб берилди. Бу ҳужжат мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаб, минтақада янги иқтисодий воқеликни вужудга келтирди.
Шунингдек, иқтисодий соҳада Марказий Осиё давлатлари сўнгги саккиз йилда салмоқли натижаларга эришди. Минтақанинг ялпи ички маҳсулоти икки ярим баробарга ўсиб, 520 миллиард долларга етди, ташқи савдо ҳажми эса икки каррадан зиёд кўпайди. Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатлар билан савдо айланмаси ҳам 2016 йилдаги 2,4 миллиард доллардан 2024 йилда 7,2 миллиард долларга етди. Бу натижалар саноат кооперацияси, қўшма инвестиция фондлари ва чегараолди савдо зоналарини ривожлантириш орқали амалга ошмоқда.
Гуманитар соҳада ҳам яқинлик ва ҳамжиҳатлик тобора мустаҳкамланмоқда. Ёшлар платформаси, ректорлар ва олимлар форумлари, маданий ва спорт тадбирлари қардош халқларни янада яқинлаштирмоқда. Янги йўллар, авиақатновлар ва темир йўллар очилиши натижасида одамлар ўртасидаги борди-келди анча осонлашди, ички минтақавий туризм улуши 80 фоиздан ошди. Бу ўз навбатида халқлар ўртасида ўзаро ишонч ва яқинликни кучайтирди.
Бугун Марказий Осиё дунё сиёсатида мустақил, масъулиятли ва ягона овозга эга субъект сифатида тан олинмоқда. “Марказий Осиё плюс” форматлари — Европа Иттифоқи, Хитой, Россия ва АҚШ билан саммитлар ўтказилиши минтақанинг глобал сиёсатдаги ўрни ва нуфузи ошиб бораётганини кўрсатмоқда. Энди ташқи ҳамкорлар минтақани ягона шерик сифатида кўриб, муносабатларни комплекс асосда ривожлантирмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, Марказий Осиёда ҳамжиҳатлик, ишонч ва дўстликка асосланган янги сиёсий ва иқтисодий муҳит шаклланмоқда. Бу жараён деворлар эмас, балки халқлар ўртасида кўприклар барпо этиш, умумий фаровонликка қадам қўйиш йўлидир. Янги Марказий Осиё тинчлик, барқарор тараққиёт ва яратувчан ҳамкорлик моделига айланиб, дунё ҳамжамиятида тобора муҳим ўрин эгаллаб бормоқда.
Шу ўринда дунё ҳамжамияти, хусусан, яқин қўшнилар билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ЎзЛиДеПнинг ҳам устувор вазифаси эканини қайд этиш жоиз. Янги Марказий Осиёни тинч ва барқарор минтақага айланиб бораётгани партиямизнинг келгуси йилларга мўлжаллаган вазифалари мамлакатимиз тараққиёти учун нақадар муҳим эканини яна бир карра исботлайди.
@a_xaitov
Владелец канала не предоставил расширенную статистику, но Вы можете сделать ему запрос на ее получение.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Подтвердите, что вы не робот
Вы выполнили несколько запросов, и прежде чем продолжить, мы ходим убелиться в том, что они не автоматизированные.
Наш сайт использует cookie-файлы, чтобы сделать сервисы быстрее и удобнее.
Продолжая им пользоваться, вы принимаете условия
Пользовательского соглашения
и соглашаетесь со сбором cookie-файлов.
Подробности про обработку данных — в нашей
Политике обработки персональных данных.