Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов
ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи С.Джабаровлар иштирокида Андижон шаҳридаги "Яхши" маҳалласида содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан олиб борилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Муҳокама жараёнида, шаҳар ҳокимлиги, маҳалла еттилиги, нуронийлар, маҳалла фаоллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларидан хабари бўлмаганлиги, ҳудудда олиб борилаётган ижтимоий профилактика тадбирлари етарли самара бермаётганлиги танқид қилинди.
Шунингдек, маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, коррупцияга қарши курашишнинг кескин чораларини кўриш, маҳалла ҳудудида жиноятчиликни олдини олиш, аҳоли ўртасида кибержиноятчиликка қарши курашиш, маҳалланинг жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантиришга алоҳида тўхталиб, масъулларнинг жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича масъулиятни янада оширишга чақирилди.
Якунига кўра, муҳокама қилинган масалалар бўйича билдирилган таклифлар, мутасаддиларнинг тушунтириш ва ҳисоботлари инобатга олинган ҳолда, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook