Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашувида Шавкат Мирзиёев учрашувлар форматини “Марказий Осиё ҳамжамияти” стратегик платформасига айлантириш, Котибиятни таъсис этиш, Оқсоқоллар кенгашини тузиш, миллий мувофиқлаштирувчилар мақомини кўтаришни таклиф этди.
Шунингдек, минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик концепцияси ва Таҳдидлар ва хавфлар каталоги тасдиқлаш учун тақдим этилди. Президент Афғонистонни минтақавий энергетика ва транспорт лойиҳаларига интеграцияси муҳимлигини таъкидлади ҳамда “Фарғона тинчлик форуми”ни мунтазам ўтказиладиган халқаро анжуманга айлантиришни таклиф қилди.
Ўзбекистон 2026-2036 йилларни “Марказий Осиёда сувдан оқилона фойдаланиш бўйича амалий ҳаракатлар ўн йиллиги” деб эълон қилишни, шунингдек, Сув хўжалиги соҳасида компетенциялар минтақавий марказини ташкил этишни таклиф қилди.
Президент нутқини асосий фикр билан якунлади: "Бизнинг кучимиз – бирликда, муваффақият сари йўлимиз – дўстлик ва ҳамкорликда".
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Instagram | Facebook