“Обод” жоме масжиди имом-хатиби Мансурбек домла Азимовнинг расмий, илмий ва маърифий канали.
Информация о канале обновлена 03.10.2025.
“Обод” жоме масжиди имом-хатиби Мансурбек домла Азимовнинг расмий, илмий ва маърифий канали.
Ҳасан Басрий айтади: Макка шаҳрида кийим сотиб олмоқчи бўлиб бир баззознинг ёнида тўхтадим. Баззоз молини мақтаб, қасамлар ичишга тушди. Мен «Бундай одамдан нарса сотиб олиб бўлмайди», деб уни тарк қилдим ва бошқа бировдан харид қилдим. Орадан икки йил ўтиб яна ҳаж қилдим ва яна ўша баззознинг ёнида тўхтадим. Энди у молини мақтамас, қасамлар ҳам ичмас эди.
– Бир неча йил олдин мен сизнинг олдингизда тўхтаган эмасмидим? – деб сўрадим.
– Худди шундай! – деди баззоз.
– Бу ҳолга келишингизга нима сабаб бўлди. Молингизни мақтамаяпсиз, қасам ҳам ичмаяпсиз?!
– Менинг бир хотиним бор эди. Кам нарса топиб келсам, назарга илмасди. Кўп нарса топиб келсам, кам санарди. Аллоҳнинг менга раҳми келди, аёлимнинг жонини олди. Кейин бошқа аёлга уйландим. Эрталаб бозорга чиқиб кетаётсам, у эгнимдан тутиб менга шундай деди: Эй Фалончи, Аллоҳдан қўрқинг, бизга фақат ҳалол едиринг. Агар кам нарса топиб келсангиз, биз уни кўп деб қабул қиламиз. Агар ҳеч нарса олиб келолмасангиз, сизга тўқув дастгоҳимиз билан ёрдам берамиз.
"Солиҳлар суҳбати"дан.
@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM
😂😙🙂😀 😘😀😋😉😄😀😗🥲
🍀 🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🤑
Энди сизда узоқда туриб ҳам Аллоҳни байтига (Click иловаси орқали) эҳсон қилиш имконияти бор. Аллоҳни байтини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар обод қилади. "Обод" жоме масжидига эҳсон қилинг ва жаннатда ўзингиз учун қасрлар ҳозирланг...
Эҳсон амалларнинг энг гўзалидир.
Улуғларимиздан бири шундай деганлар: «Мискин, бечора одам бой, эҳсон қилувчи одамни яхши кўриб қолса, ажабланма. Агар тескариси бўлиб, бой одам бечора одамни яхши кўриб қолишлигидан ажаблан».
Азиз биродарим нимага қодирсиз, шунга яраша эҳсон қилинг. Эҳсоннинг миқдори йўқдир.
Фақатгина қилган гўзал амалларимиз орқали Аллоҳ ризолигига эришамиз. Аллоҳ эҳсон қилувчи бандаларини севувчидир.
🔻 Эҳсон қилиш учун: Сканер қилинг ёки USSD сўровни теринг *880*025943*сумма#
Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!
@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
📆 19/09/2025й
Жума / Пятница
⏰ #Андижон_вақти_билан
✅ Тонг 04:40
✅ Қуёш 06:10
⏰ "Обод" жоме масжидида намоз вақтлари
📌 Бомдод 05:25
📌 Пешин 13:00
📌 Аср 16:35
📌 Шом 18:20
📌 Ҳуфтон 20:00
♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
👉🏻 https://t.me/obod_uz
#Ҳикмат
Яҳё ибн Муоз айтади: Аллоҳнинг муҳаббатини даъво қилиб, Унинг амрига бўйсунмаган кимса ёлғончидир.
@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM
Мўмин инсон умрининг вақтларини ғанимат билади, ҳаётини тоат ва зикрда ўтказади, ҳамиша тадаббур, тафаккур билан машғул бўлади, шу тарзда Оллоҳга, Охиратга бўлган иймонини кучайтиради. Албатта бундай муминнинг узоқ умр кўриб, солиҳ амалларни кўпроқ қилиши ва шу йўл билан умрига барака ато этилиши ҳақиқат.
Абдуллоҳ ибн Бусрдан ривоят қилинади, бир аъробий Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан: «Эй Оллоҳнинг расули, одамларнинг яхшиси ким?» – деб сўради. Шунда Расули акрам: «Умри узун бўлиб, амали гўзал бўлган одам» – деб жавоб бердилар. Термизий, Аҳмад ва Табароний ривояти.
Яна бир ривоятда: «Умри узун ва амали яхши инсон қандаям яхши!» – деганлар. Ҳадис матнида келган طوبى сўзининг луғавий маъноси «қандаям яхши» мазмунидаги эътирофни англатади. Бу эътироф Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тилидан бўлаётгани бахт эмасми?! Камига, агар бу сўзнинг жаннатдаги дарахт номи эканини эътиборга олсак, мўмин учун жаннатдан улуғроқ бахт бўлиши мумкинми?!
Бахтнинг тўртинчи аломати – қўлнинг узун бўлиши, яъни ўзига тўқ бўлиш. Мол-давлатингиз тўлиб-тошган, қўлингиз хоҳлаган жойга чўзсангиз етадиган даражада узун... Албатта бу бахт, агар шунча бойликнинг ёнида яна шунча шукронаси ҳам бўлса! Қўлнинг узун бўлиши – ҳар қандай ҳолатда Оллоҳдан ўзгасига муҳтож бўлмасликдир. Аслида, бойликнинг моҳияти мана шу: бировга муҳтож бўлмасангиз, сиз ҳақиқий бойсиз. Ким айтади бу бойликка эга кишини хор деб, бундан улуғроқ азизлик борми?!
Абу Зар розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссаломнинг шундай деганларини ривоят қилади: «Кимки менга одамлардан бирор нарса сўрамасликка кафолат берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман». Саҳиҳул Бухорий.
Ҳа, жаннатий бўлиш осон эмас ёки «мен ҳеч кимдан ҳеч нарса сўрамайман», дейдиган мард борми дунёда..?
(давоми бор)
“Унвонул баён”дан.
@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Уларнинг ёнбошлари ўрин-тўшакка етмайди» (Сажда сураси, 16-оят).
* * *
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кечалари қоим бўлингиз! Зеро, кечаси туриш сизлардан олдинги солиҳларнинг одатлари эди. Кечалари бедор бўлиш Парвардигорингизга яқинлаштиради. Гуноҳларнинг мағфиратига сабаб бўлади ва ёмонликлардан қайтаради» (Имом Термизий ривояти).
* * *
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: «"Тунги намоздан ҳам гўзал нафл ибодатни билмайман". Ундан сўрашди: "Нима учун таҳажжуд намозини ўқувчи кишиларнинг юзлари гўзал бўлади?" У зот жавоб берди: "Улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қолишади ва Аллоҳ таоло уларга Ўз нуридан инъом этади"».
@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули, сиз менга аҳлим ва молимдан кўра суюклисиз. Мен сизни кўп эслайман, то олдингизга келиб, сизни кўрмагунимча соғинч босилмайди. Мен сизнинг ва ўзимнинг вафотимни ўйладим ва билдимки, сиз жаннатга кирсангиз, набийлар билан юксак мақомларга кўтариласиз. Мен жаннатга кирсам, сизни кўролмай қолар эканман”, деди. Шунда Аллоҳ таоло оят нозил қилди: “Ким Аллоҳга ва Расулига итоат қилса, бас ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ва уларнинг рафиқлари қандай ҳам яхши!” (Нисо сураси 69-оят).
Бошқа бир ҳадисда: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида бир киши бўлар эди, у зотга қараб турар, кўзини юммас эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан: “Сенга нима бўлди?” дедилар. У: “Отам, онам сизга фидо бўлсин, сизга термулиб, ҳаловат топяпман. Агар қиёмат бўлса, Аллоҳ Ўз фазли билан сизнинг даражангизни юқори қилади”, деди. Аллоҳ таоло мазкур оятни нозил қилди», дейилган.
@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM
Оят ва ҳадисдан бошқа барча сўзлар нисбийдир, жумладан, донишмандларнинг сўзлари ҳам. Яъни, Оллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўзганинг сўзини мутлақ эмас, нимагадир нисбатан ҳақ деб ҳисоблаймиз ва биз ҳақ деб билган ўша нарсани кимдир бошқа жиҳатдан ўрганиб, бу қараш тўғри эмас, деб санаса, у ҳам ўзича ҳақдир. Шу мантиққа кўра донишманднинг юқоридаги сўзларини имконимиз даражасида шарҳлашга ҳаракат қиламиз. Демак инсон бу дунёда бахтли бўлиб, Охиратда саодат топиши учун етти нарса жамланиши керак. Аввалгиси – кўринишнинг гўзаллиги, яъни инсон аъзолари (кўз, қош, бурун, қулоқ, қўл, оёқ ва ҳоказолар)нинг турли ўлчовлар (узунлик-қисқалик, кенглик-торлик, баландлик-пастлик, яссилик-бўртмалик, ранг ва ҳоказолар) да ўзаро мутаносиб бўлиши. Албатта, бу таърифимиз нисбий. Негаки, гўзаллик тушунчасини фақат ташқи мувофиқликлар билан ўлчасак, моҳиятдан бир қадар узоқлашамиз.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан ривоят қилади: «Албатта Оллоҳ сизларнинг жисмларингиз ва суратларингизга эмас, балки қалбларингиз ва амалларингизга назар солади». Имом Муслим ривояти.
Оллоҳнинг назари тушадиган жой том маънода гўзал бўлади, янада тўғрироғи, гўзалликнинг манбаига айланади. Демак кўринишнинг чиройли бўлиши аъзоларнинг мутаносиблигидан ҳам кўра кўпроқ бутун аъзоларни нурлантириб турадиган, Оллоҳнинг назаргоҳи бўлган қалбга боғлиқ. Қалбнинг илоҳий эътиборга муносиб бўлиши эса бизнинг наздимизда хунук саналган ҳар қандай ташқи кўринишни ёқимли, гўзал кўринишга айлантириб қўйиши мумкин. Мана шу эътибордан келиб чиқсак, ҳақиқатан ҳам кўринишнинг гўзал бўлиши – кўриниш эгасининг бахтлилигидан далолатдир.
Бахтнинг иккинчи аломати – жисмнинг соғломлиги. Албатта, жисмоний соғломлик ҳам бир бахт. Айниқса, ёш улуғроқ бўлса. Чунки ёши улуғлигига қарамасдан соғлигини барқарор сақлай олган инсон хаста бўлишдан аввал соғлигини ғанимат билиш ҳикматига амал қилган инсон бўлади. Ўз ҳаёти мисолида битта ҳадисни тирилтиришдан улкан бахт борми бу дунёда?!
(давоми бор)
“Унвонул баён”дан.
@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM
Владелец канала не предоставил расширенную статистику, но Вы можете сделать ему запрос на ее получение.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Подтвердите, что вы не робот
Вы выполнили несколько запросов, и прежде чем продолжить, мы ходим убелиться в том, что они не автоматизированные.