#UzGTL #Стипендия #Танлов
✨Диққат, эълон!!!
⚡ "Uzbekistan GTL" МЧЖ томонидан 2025-2026 ўқув йили учун олий таълим муассасалари иқтидорли талабалари ўртасида “VII UzGTL стипендия" танлови ва "ишлаб чиқариш амалиётига саралаш" дастури эълон қилинди.
Унда Ўзбекистон Республикасидаги техника ва технология йўналишига ихтисослашган олий таълим муассасаларининг 3-, 4-босқич бакалавр ва 1-, 2-босқич магистратура таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалар иштирок этишлари мумкин.
Дастурда иштирок этиш учун 5-октябрга қадар ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг:
https://docs.google.com/forms/d/1tcCFsrtHMwqFHfUReR5mYi3WrCmI_XZ_rD5cnSEd85g/edit
Кўпчилик талабалар апрель-май ойларида сўрашни бошлайди, қандай қилиб, GTLда амалиёт ўташ мумкин деб. Ушбу дастур ҳам стипендия ғолибларини, ҳам кимлар GTLда амалиёт ўташни белгилаб берувчи дастурдир.
*Изоҳ: Ушбу танловда Олий таълим муассасаларининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар иштирок этишлари мумкин.
-Дастур бўйича саволлар учун +998 71 202 40 80 (10312)
Каналга уланиш: T.me/Ngi_Uz