⌨ Чат @HIKOYANE
Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!
💵 Реклама👉 @kanallrekllama
Информация о канале обновлена 21.08.2025.
⌨ Чат @HIKOYANE
Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!
💵 Реклама👉 @kanallrekllama
Эрталаб айтиладиган дуо
اللَّهُ لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ لَا تَأْخُذُهُ سِنَةٌ وَلَا نَوْمٌ لَّهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ مَن ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِندَهُ إِلَّا بِإِذْنِهِ يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ وَلَا يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِّنْ عِلْمِهِ إِلَّا بِمَا شَاءَ وَسِعَ كُرْسِيُّهُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَلَا يَئُودُهُ حِفْظُهُمَا وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ (٢٥٥)
“Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ. Фақат Унинг Ўзи барҳақдир. У Ҳайй – Тирикдир, Қайюм – барча нарса устида қоимдир. Уни на мудроқ, на уйқу олади. Самовот ва ердаги бор нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз шафоат қила олмайди. У уларнинг (барча махлуқларнинг) олдиларидаги ва орқаларидаги бор нарсани (яъни, дунё ва охиратдаги ҳолларини) билади. Ва улар У зотнинг илмидан фақат Ўзи истаган нарсаларнигина биладилар. Унинг курсиси осмонлару ердан кенгдир. Ва Уни осмонлар ва ерни ҳифзу-ҳимоятда сақлаб туриш қийнамайди. У энг юксак ва буюкдир”. [“Бақара”, 255]
⚡️ HIKOYANEW
Бир оила хакикати
Қўнғироқ овози жиринглади. Аёлимнинг телефонидан чиқаётган овоз эди. Шубха аралаш қўлимга олсам, уйғотгич экан.
"Тахажжудда эрингни дуо қил" деган ёзувларни экранида кўрдим. Овозини ўчирдим. Аёлим сезмади. Чарчоқдан телефон овозини хам эшитмади бечора. Мириқиб ухлаябди.
Унга бироз тикилдим. Негадир рахмим келди. У:
Ота уйида беками-кўст улғайган, ўйнаб-кулиб ўсган бир муслима қиз эди.
Бечора қиз асло танимаган, билмаган инсони билан бир умр яшаш мақсадида ота уйидан чиқиб келган.
Умри давомида дегани деган, айтгани айтган холда ўсган қиз энди бир эрнинг уйида, эрнинг дегани деган, айтгани айтган холда яшайди.
Хамма кўнглига қараб катта бўлган қиз энди эрининг кўнглига қараб яшарди.
Эрининг барча аччиқ-чучук гаплари, кинояю-овозаларига сукут ила сабр қилар, асло гап қайтаришга ботинмасди.
Тун-у кун қайнона-қайнотанинг хизматида елиб-югурадиган аёл.
Камига эрининг қариндош-уруғларига хурмат-эхтиром кўрсатиб, уларнинг кесатиқ гапларига парво қилмасликка интиладиган бир муслима аёл.
Кун давомида тинимсиз мехнат қилиб, яна тун ярмида ўша жаҳлдор ва қўпол эри учун ширин уйқусидан кечиб, унинг учун Аллохга дуо қиладиган аёл.
Шунча қийинчилигу-машаққатларга сабр қиладиган аёл.
Уст-бошидан нолимайдиган, оч қолса сабр қиладиган, эри олиб келган бир луқмага севиниб, Аллохга шукурлар айтадиган аёл.
Эридан барвақт туриб, обдастага сув илитиб, эрини намозга уйғотадиган аёл.
Барча ишларини якунлаб, Қуръон ўқибгина ёстиққа бош қўядиган аёл...
Унга тикилганим сари ўзимдан нафратланиб кетардим. У эса бирон марта нолимаганди.
Бу эса мени виждонимни янчарди. Нақадар жохил ва бепарво бўлган эканмана?
Расулуллох соллаллоху алайхи васалламдан аёлларга қандай муомалада бўлиш меросига амал қилмай, кундузи эса яқинларимни суннатга амал қилишга чорлаган мендайин нотавон бормикин?
Яна ўзимни уммат дея керилиб хам юрардима?!
Аёлим ширин уйқуда ухларди. Уни безовта қилмадим. Тахорат олдим ва Тахажжуд ўқишни бошладим.
Бироз вақт ўтмай хонада қадам товушлари эшитиларди. Шошилиб босилган қадамлар тахоратхона томон борди.
Бироздан сўнг эса аёлим орқамда турган холда намозда менга иқтидо қилди.
Хўнграб йиғлаган холда намозни аранг якунладим...
- Бегим, нега мени уйғотмадингиз?деди у хижолат овозда.
Бу эса мени баттар қийин ахволга солди. Уни бағримга босганча, етказган жабр-зулумларим учун кечирим сўрардим.
Бечора аёлим менинг жабримга ўрганиб хам қолибди, менга ҳайратомуз боқарди. У нима бўлганини тушунмасди. Мен эса намланган кўзда ёшим билан:
- Менга қандай чидаябсан, билмадим?! Аллох сендан рози бўлсин, дедим...
Шу тундан бошлаб хаётим ўзгарди. Йўқ, хаётим эмас, мен ўзгардим. Аёлим хам аввалгиданда қувноқ ва бахтиёр бўлди.
"Хизматингизни қилиб тўймайман" дерди табассум билан. Ишонасизми, у қизлик уйидагиданда бахтиёр эди...
Уни кўриб эса менинг кўзларим қувнарди..
⚡️ HIKOYANEW
Профилга бемалол юзи, сочлари, баданларини кўрсатиб, очиқ расмини қўядиган опа-сингилчаларимга бир гап айтмоқчиман.
Мен чиройли расмим учун 10 минглаб "like" олишим мумкин бўлса ҳам, юзимдан кетадиган файзга арзитмайман ҳеч қандай ижтимоий эътиборни... 100 000 талаб "like" йиғсам ҳам бу нарса жудаям арзон, бир тийинга қиммат туради мен учун. Сизгаям тавсую...
Қуёш нури ҳамда номаҳрамнинг назари юз, бадан терисини тез ва осон қаритадиган энг катта омиллардан биридир. Бу нарсалар теридаги ёрқинлик, софлик, навқиронликка эртагина қирон келтиради.
Ҳеч аҳамият берганмисиз ғайридин аёллар ёшликда очиқ - сочиқ юрганликлари сабабли кексайганларида баданлари ириб кетгандек жуда хунук қаришади, астагфируллоҳ. Ўрта ёшга етганларидаёқ баданлари сепкил босиб хиралашиб, хунуклашиб кетади. Хулоса ўзингиздан...
Ҳеч битта номаҳрам юзингизга эрта ажин тушиши, юзингиздан файз кетиши ва хунуклашишингизга арзимайди.
Бу -- суратимизни арзон “like“лар учун минглаган номаҳрамларга кўрсатишимизда дунёйимиз учун келтирган зарарлардир...
Охиратимиз учун келтирадиган зарарлари бундан - да кўпроқ. Лекин улар ҳақида гапиришни ҳозирча лозим топмадим.
Чунки Аллоҳнинг муслималарга буюрган фарз амали бўлмиш, авратларини номаҳрамлардан тўсиш вожиблигини билган ёки билмаган ҳолда яшаётган муҳтарамаларимни хижобга киришлари кераклигини қайта - қайта эслатиш, қайта - қайта огоҳлантириш ва хижобга ҳаваслантириш, кўзларини ўргатиш мақсадида мен ҳам ниқобли моделлар расмларидан фойдаланаман.
Амаллар ниятларга қараб... Гуноҳларимизни мағфират этишида Роббимнинг марҳаматидан умидворман.
Сиз ҳам тафаккур қилинг Азизам. Сариқ чақага ҳам қиммат “like“ларни охиратингизга зарар бериши тугул, фоний дунёлигингиз учун ҳам, яъни ҳуснингиз Сизни эрта тарк этишига арзитманг. Номаҳрамлар ҳуснингизни кўрсатишингизга арзимайдилар. Ҳуснингиз, чиройингиз, нурингиз, софлигингизни фақатгина ҳақли инсонлар яъни маҳрамларингиз учун асраб авайланг.
©️Muzdalifa
⚡️ HIKOYANEW
Қўшнига озор бериш
Ассалому алайкум! Саволим шундан иборат: хўжайиним акаларига огородимиздан жой берганлар, улар у ерга уй қуриб яшаяптилар. Лекин овсинимнинг характери яхши эмас, жуда ҳам уришқоқ, кўп йиллардан буён бизга ва бошқа қўшниларга озор бериб келмокда. Шунчасига сабр қилиб келдик, лекин яқиндан бошлаб мағзава ва ювинди сувларини бизнинг ҳовлимизга тўка бошлади, бунисига чидаш кийин бўлаяпти. Огоҳлантиришнинг фойдаси йўқ, жанжал қилиб кетади... Мен доим қайнонамни ўйлайман (қайнонам биз билан турадилар). Сабаби, юраклари бетоб, уриш-жанжалга тоқатлари йўқ, касал бўлиб қоладилар, шунинг учун ҳеч нарса қила олмаяпман.. Биламанки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қанча-қанча фитналар қилишган. Шу нарсалар ҳақида маърузалар эшитсам, юрагим тинчланади... Юрагимизга сакинат берадиган ёки овсинимни инсофга чақирадиган бирорта дуо борми... Қўшниларга озор беришнинг савол-жавоби борми, охиратда балки болаларига бу ҳақда айтсам, онасини инсофга чақирар (болалари ва қайн акам билан муносабатимиз яхши)
Жавоб:
Аввалам бор сизга ташаккур айтмоқчиман. Қайнонангизнинг ҳолатини риоя қилганингиз ва тинчлик билан ҳал қилишга ечим истаганингиз учун.
Қўшниларга озор беришнинг қанчалик оғир гуноҳ экани ҳақида ҳадиси шарифларда жуда кўп айтилган. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Адабул-муфрад» китобларида келтирилган икки ҳадис ўзини билган ҳар қандай одамга кифоя қилади, деган умиддамиз.
ҚЎШНИГА ОЗОР БЕРМАСЛИК
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Аллоҳнинг Расули! Фалон аёл кечаси намозда қоим бўлади, кундузи рўза тутади, яна бошқа фалон-фалон яхшиликларни қилади, садақа беради, лекин тили билан қўшниларига озор етказади», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У аёлда яхшилик йўқ. У дўзах аҳлидандир», дедилар. Бояги кишилар: «Фалончи аёл бўлса фарз намозларини ўқийди, кийимидан садақа қилади, лекин бирор кишига озор бермайди», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ана шу аёл жаннат аҳлидандир», дедилар».
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда қўни-қўшниларга озор бермаслик, уларни беҳурмат қилмаслик нақадар зарур иш экани таъкидланмоқда. Қўни-қўшниларга ёмон муносабатда бўлиш, уларга озор бериш ўқилган нафл намозлар, тутилган нафл рўзаларни ҳам ювиб кетиб, уларни фойдасиз ҳолга келтириб қўяди.
Аксинча, қўшнилари билан тинч-тотув яшаган, уларга озор бермаган одам катта бахт-саодатга эришади ва аҳли жаннатдан бўлади.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Қўшниларга тили билан озор бериш кишининг дўзахга киришига сабаб бўладиган омиллардан бири экани.
2. Бирор кишига озор бермаслик кишининг жаннатга киришига сабаб бўладиган омиллардан бири экани.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг қўшниси унинг ёмонликларидан омонда бўлмаса, у жаннатга кирмайди», дедилар».
Шарҳ: Қўшниларига ёмонлик қилиб юрадиган, қўшнилари унинг ёмонлигидан қўрқиб турадиган одам жаннатга кирмас экан. Ушбу ҳадисдан қўни-қўшнилар билан муомалани яхшилаш, уларга озор бермаслик лозимлигини билиб оламиз.
Қўшнининг озорларига сабр қилиш ҳам чинакам иймон-эътиқоднинг аломатларидан бири бўлиб, бандани улкан ажр-савобларга сазовор қиладиган амалдир.
Аллоҳ таоло қўшнингизга инсоф берсин, гўзал сабрингиз учун буюк ажрлар ато айласин, бу кўнгилсиз вазиятни Ўзининг ҳикмати билан ислоҳ қилиб, сизга тинч-тотув ҳаёт, офият ва ҳаловат насиб қилсин!
Валлоҳу аълам.
#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
bintusodiq
⚡️ HIKOYANEW
?
Машҳур тарихчи Ибни Халдун “Муқаддима” асарида: “Имом Абу Ҳанифа билган ёки ривоят қилган ҳадислар сони ўн еттитадан элликтагача етади, деган миш-мишлар бор”, – дейди ва тарихчи олим уларга раддия бериб: “Имом Абу Ҳанифа аҳли фатвога бош бўлган маҳалида унга замондош забардаст олимлар, мужтаҳид имомлар бор эди. Улар орасида Суфён Саврий, Авзоий, Имом Молик, Лайс ибн Саъд ва бошқалар бор эдилар. Лекин Имом Абу Ҳанифадан бошқа ҳеч бири у даврда фатво беришга ботина олмас эди”, – дейди.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбалдан: “Юз мингта ҳадис ёд билган одам фатво берса бўладими?” – деб сўрашди. Шунда Имом Аҳмад: “Йўқ,” – деб жавоб қилди. “Икки юз минг ҳадис ёд билса-чи?” – деган саволга ҳам, “Уч юз мингта ҳадис билса-чи?” – деган саволга ҳам у киши: “Йўқ, фатво бера олмайди”, – деб жавоб қилди. Шунда у кишидан: “Тўрт юз мингта ҳадис билса-чи?” – деб сўралган эди, кафтини очиб, у ёқ-бу ёққа айлантириб, балки бўлар, балки бўлмас, деган маънода жавоб қилди.
Ўша даврда катта-катта мужтаҳид уламолар, фақиҳлар бўлишига қарамай, фатво бериш учун Имом Абу Ҳанифа муносиб кўрилган эди.
Имом Аҳмад тўрт юз минг ҳадисни ёддан билган одам фатво бериши мумкинлиги борасида: "Балки ҳа, балки йўқ", қабилида жавоб қилган.
Шундай экан, 400 минг ҳадисни ёд билган Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳақида қандай шубҳа қилиш мумкин?!
Halovatuz
⚡️ HIKOYANEW
#ОФИЯТ...
Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Ал-бидая ван-ниҳая" китобида, Ибн Асокир роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Тариху Димашқ" китобида, Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Сифатус сафва" номли китобида келтиради:
"Абдулваҳҳоб ибн Саъид айтади:
"Амир Ҳажжож ибн Юсуф ҳажга отланди. Макка билан Мадина орасида бир жойда тўхтаб овқатланмоқчи бўлди. Ходимига бирга овқатланиш учун бирор киши топиб келишини айтди. Ходим тоққа чиқиб бир аъробийни кўриб қолиб деди:
- Сени амир чақираяпди, юр!
Аъробий Ҳажжожнинг олдига келди. Ҳажжож унга деди:
- Қўлларингни юв, мен билан овқатланасан!
Аъробий деди:
- Сендан кўра яхшироқ зот мени чақирган эди. Мен унга ижобат қилдим!
- Ким экан у?
- Аллоҳ таоло. Мени нафл рўзага чақирган эди. Мен рўза тутдим!
- Шундай қаттиқ иссиқда-я?!
- Бундан ҳам кўра иссиқроқ кун бор ҳали, шунга тайёргарлик учун рўза тутдим!
- Бугун мен билан овқатлан, эртага тутарсан!
- Эртагача яшашимга кафолат берсанг шундай қиламан!
- Мен бундай қила олмайман!
- Унда нега мендан ўзинг қодир бўлмаган насия нарсани мендаги аниқ ва нақд нарсага алмаштиришимни талаб қилаяпсан?
- Жуда ширин овқат эдида!
- Уни сен ёки ошпаз ширин қилгани йўқ. Уни ширин қилган нарса офият! ".
"Уни ширин қилган нарса офият!".
#Эътибор бердингизми?
Неъматнинг қиймати уни ишлатиш қудратига боғлиқ бўлади, унга эга бўлишда эмас!
#Баъзи бойларга, неъмат соҳибларига баъзи инсонлар ҳавас билан, баъзиси эса ҳасад билан боқишади. Аслида эса ўша бой ва неъмат соҳиби маҳрум!
#Баъзи бойлар бутун бир шаҳарни тўйдирадиган таом сотиб олишга қодир. Аммо ўзидаги беморлик туфайли бир кишилик овқатни ҳам ея олмайди!
#Муҳаммад Ротиб Ноблусий ҳафизаҳуллоҳ айтишича, таниқли бойлардан бири фақатгина қайнатилган кўкатлар ея олар экан. Бошқа нарса еса ўлим хавфи бор экан!
Бунга ва бу кабиларга дунё тор кўринади. Чунки дунё уларнинг кўзи ўнгида жилваланиб туради. Аммо офият йўқлиги сабабли ундан фойдалана олишмайди!
#Қанча-қанча саройлар бор. Кишилар унақа саройда яшашни орзу қилишади. Аслида эса у саройлар гўё тириклар дафн қилинган қабрдир. Унда худди уй-рўзғор буюмлари каби унутилган аёл бор. Унда оталари фақат дунё билан, тижорат билан машғул фарзандлар бор. Ундаги ҳаёт кўринишда ҳашамат, воқеликда эса аза!
#Бундай уй худди вафот этган чиройли аёлга ўхшайди. Уни кўрган киши ухлаб ётибди деган хаёлда унга эришишни истайди. Унинг вафот этганлигини билгач, олдидан қочади!
Бунинг сабаби, унақа уйда муҳаббат ва раҳмат йўқ.
#Агар Аллоҳдан бир нарса сўрасангиз унга қўшиб офият ҳам сўранг. Чунки офият бўлмаган неъматда қиймат йўқ!
Halovatuz
⚡️ HIKOYANEW
Владелец канала не предоставил расширенную статистику, но Вы можете сделать ему запрос на ее получение.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Подтвердите, что вы не робот
Вы выполнили несколько запросов, и прежде чем продолжить, мы ходим убелиться в том, что они не автоматизированные.