Информация о канале обновлена 19.11.2025.
Информация о канале обновлена 19.11.2025.
😔"Узоқдан изланган бахт"
▶️Фильмда хорижий давлатлардаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган Ўзбекистон фуқароларининг аянчли тақдирлари ҳақида ҳикоя қилинади.
✈️Каналга аъзо бўлинг ✅ t.me/xavfsizlik_uz
🚨Жиззахда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи пора билан ушланди
👤Жиззах вилоятидаги туманлардан бирининг Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, жорий йилнинг сентябрь ойида маҳаллий тадбиркор томонидан қурилиши режалаштирилган кўп қаватли уйнинг лойиҳа ҳужжатларини тасдиқлаб бериб, эвазига 200 АҚШ доллари олади.
Кейинроқ тадбиркор аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида ушбу кўп қаватли уйга яқин жойда хусусий мактаб қуриш учун лойиҳа ҳужжатларини тасдиқлаб беришини сўраб, яна мазкур мансабдор шахсга мурожаат қилади.
💵Бу сафар эса у 6 млн сўм талаб қилади.
⚡️Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ушбу пул маблағини ўзининг турмуш ўртоғи орқали олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
⚖️Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “а”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Мазкур модданинг ушбу бандларида назарда тутилган жиноятлар учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
➡️Афсуски, мансабдор шахсларнинг бу каби ноқонуний ҳаракатлари биринчи навбатда тадбиркорларнинг, сўнгра аҳолининг иқтисодий ҳолатига салбий таъсир қилади. Инсон қадри улуғланаётган мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга тўғаноқ бўлади.
✈️Каналга аъзо бўлинг ✅ t.me/xavfsizlik_uz
💥Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди
⬇️ Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида донли экинлар етиштириш билан шуғулланувчи фермер хўжалик раҳбари ҳокимият тизимидаги танишлари орқали хўжаликнинг 3 гектар ер майдонини иссиқхона ташкил этмоқчи бўлган, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 300 минг АҚШ доллари талаб қилади.
🚨 Давлат хавфсизлик хизмати ва вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фермер хўжалик раҳбари олдиндан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
⚖️ Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
⬇️Қашқадарё
вилоятида кузатилган ҳолатда эса Қарши туманида яшовчи, 1992 ва 1998 йилларда туғилган 2 нафар шахс ўзаро тил бириктириб, давлат захирасидаги 8 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали Кўкдала туманида истиқомат қилувчи фуқарога яшаш хонадони қуриши учун олиб бериш эвазига 180 млн сўм талаб қилишади.
💵Лекин, улар олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланди.
⚖️ Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари оли
б борилмоқда.
⚠️ Ҳурматли фуқаролар! Давлат томонидан тегишли тартиб ва меъёрлар асосида ажратиб берилган ер майдонларини қонунга хилоф равишда сотиш жавобгарликка сабаб бўлади.
Шундай экан, умуммиллий бойлик ҳисобланган ер ресурсларидан оқилона фойдаланмоқ лозим.
✈️Каналга аъзо бўлинг ✅ t.me/xavfsizlik_uz
☄️Сирдарё вилоятида нарколаборатория, Наманган вилоятида наркосавдогарлар фаолиятига чек қўйилди
1️⃣ Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Сирдарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда нарколаборатория фош этилди.
Хусусан, Гулистон шаҳрида яшовчи, 1995 й.т. шахс ва унинг 1996 й.т. турмуш ўртоғи ҳозирда Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1995 йилда Фарғона вилоятида туғилган фуқаро билан келишган ҳолда, унинг хонадонида синтетик наркотик моддалар тайёрлаб, “закладка” тарзида мижозларга етказиб бериш билан шуғулланишган.
Ушбу нарколабораториядан 4 кг 373 гр “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси, электрон тарози, миксер, противогаз, зип-пакет ва қадоқлашда ишлатиладиган бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинди.
Аниқланишича, оғуфурушлар МДҲ давлатлари бўйлаб интернет тармоғида синтетик наркотиклар сотиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ томонидан хориждан юборилган хом-ашёлардан фойдаланиб, гиёҳвандлик воситалари тайёрлашган.
Ҳозирда мазкур 3 нафар фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2️⃣ Давл
ат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Чегара қўшинлари, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда Божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Учқўрғон туманида яшовчи, 1975 й.т. шахс “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасининг Уйчи тумани “Янгиер” МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисми орқали Қирғиз Республикасидан мамлакатимизга қонунга хилоф равишда кириб келган вақтида тўхтатиб қолинди.
Мазкур шахс текширилганида, унинг ёнида бўлган сумка ичида 9 кг 702 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 223-моддаси 1-қисми ва 246-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўл
ланилди.
3️⃣ Бошқа ҳолатда эса Наманган шаҳрида яшовчи, 1990 й.т. фуқаро Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали Янгиқўрғон тумани ҳудудига контрабанда қилинган, тахминий қиймати 3,2 млрд сўмдан ортиқ бўлган, 24122 дона “Регапен” ва 4880 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда 45 турдаги жами 61287 дона контрафакт дориларни қабул қилиб олиб, кетмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.
Шундан сўнг, ушбу дори воситаларини буюртма қилган шахслар ва куръерларни аниқлаш юзасидан тезкор тадбир давом эттирилди.
Натижада, Наманган шаҳри ва Косонсой туманида яшовчи 5 нафар фуқаро аниқланиб, улар хақиқатдан ҳам кучли таъсир қилувчи дори воситалари ва контрафакт дориларни Тошкент шаҳри ҳамда Фарғона водийси вилоятларида сотиш билан шуғулланишлари маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
✈️Каналга аъзо бўлинг ✅ t.me/xavfsizlik_uz
Рост подписчиков
Публикации
Просмотры
Средний охват + ERR%
Владелец канала не предоставил расширенную статистику, но Вы можете сделать ему запрос на ее получение.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.