Информация о канале обновлена 04.10.2025.
Информация о канале обновлена 04.10.2025.
«Менга васият қилинг», — деди.
У зот: «Ғазабланма», — дедилар.
У киши сўровини бир неча бор такрорлади, ҳар сафар ҳам Пайғамбаримиз صلى الله عليه وسلم:
«Ғазабланма», — деб жавоб бердилар.
Ғазабланма
…
Ғазаб — Аллоҳ таоло инсон табиатига жойлаштирган бир туйғудир.
У — инсонга ёқимсиз бўлган иш натижасида қалбдаги қон қайнаши натижасида вужудга келадиган ҳолат бўлиб, инсонни ғазабланганида ўч олиш ёки ичидаги ғазабни чиқариш истагига етаклайди. Инсонлар бу туйғуда ҳам турлича бўлади: кимдир тез ғазабланади, кимдир секин; кимдир енгил, кимдир қаттиқ. Шунинг учун ғазаб икки турга бўлинади:
• Мақталадиган ғазаб: агар у ҳақ йўлида бўлса ва инсонни дини ёки дунёсига зарар етказишга етакламаса, бундай ғазаб мақталади. Масалан, Пайғамбаримиз صلى الله عليه وسلم Аллоҳнинг ҳудудлари бузилганда ғазабланар эдилар.
• Мазаммат қилинган ғазаб: агар у ботилда бўлса, ёки инсон уни бошқаролмаса, натижада дини ва дунёсига зарар етказса — бу мазаммат қилинган ғазабдир.
Ҳадисда ривоят қилинишича, Жория ибн Қудама رضي الله عنه исмли бир киши Пайғамбаримиз صلى الله عليه وسلم дан васият сўради. У зот эса унга шундай дедилар: «Ғазабланма!». Бу ерда назарда тутилгани — мазаммат қилинган ғазабдир.
Уламолар бу ҳадис маъноси ҳақида бир неча фикр билдирганлар:
1. Сўраган киши тез ғазабланувчи бўлгани учун Пайғамбар صلى الله عليه وسلم унга энг фойдали насиҳатни қилдилар.
2. Бу ерда маъно: ғазаб келтирувчи сабаблардан узоқ тур ва уни чақирувчи нарсаларга яқинлашма.
3. Яъни: ғазаб сени нималарга ундаса, уларни қилма, чунки ғазаб кўпинча кибрга етаклайди.
4. Кибрдан холи бўлиб, тавозеъ қилган киши ғазабнинг ёмонлигидан сақланади.
Расулуллоҳ صلى الله عليه وسلم нинг: «Ғазабланма» деган сўзида дунё ва охиратнинг яхшилиги мужассамдир. Чунки ғазаб одамлар ўртасида узилишларга, меҳр-шафқатнинг йўқолишига, ҳатто бошқаларга озор беришга ҳам олиб келиши мумкин.
Қани энди Росул алайҳисаломнинг мана шу иккита сўздан ташкил топган насихатларига қулоқ сола олганимизда эди , танамизни касалликдан китобимизни кўп ёмон сўз амаллардан сақлаб қололган бўлар эдик.
Лекин афсус ,,, уларнинг иккита сўздан иборат васиятларига ҳам амал қила олмаймиз.
Биз фақат, умматимиз деб қичқиришни яхши кўрамиз…
💚Эртага пайшанба!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
🌿Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📱 Qur’on va hadis
وَالَّذِينَ يُؤْتُونَ مَا آتَوا وَّقُلُوبُهُمْ وَجِلَةٌ أَنَّهُمْ إِلَىٰ رَبِّهِمْ رَاجِعُونَ
Лекин қалблари хотиржам бўлмасдан ,Аллоҳ қабул қилармикин яхши амалларимни деб,доимо қалблари қўрқувда бўладилар.
Ушбу оятни эшитган Ойша онамиз сўрадилар :
Йа Росулуллоҳ ,улар кимлар ,яхшилик қилсалар ҳам қўрқувчилар кимлар , ароқ ичиб ёки ўғрилик қилувчиларми дедилар.
Ўйладиларки ,
уларни одатий масиятлари борлиги учун ,яхши амаллар қилсалар ҳам ўша ёмон амаллари сабаб қўрқадилар .
-Йўқ ундай эмас эй Сиддиқнинг қизи.Улар намоз ўқувчи рўза тутувчи ва эхсонлар берувчилардир, улар ҳаётларида қўлидан келган ҳар бир яхшиликни қилсалар ҳам қалблари доим титраб Аллоҳ қабул қилармикин Аллоҳ мукофот берармикин Аллох гунохларимни кечирармикин деб ,Аллоҳдан қўрқувчилардир дедилар.
Одамлар кўриши учун -садақа қилиб қўйишдан қўрқади
Одамлар мақтасин деб -илм олишдан қўрқадилар
Одамлар кўз ўнгида-тақволи бўлиб Аллох олдида акси бўлишдан қўрқадилар
Рўзадор бўлиб ўзидан ужибланиб қолишдан қўрқадилар.
Улар умра Хажлар қилиб одамлар кўзида ибодатгўй бўлиб Аллох хузурида қуруқ қўл бўлан қолишдан қўрқадилар…
Улар ҳар бир ишни Аллох учун холис қилиб сўнг ,инсонлар ёмон ишларини беркитгандай яхши амалларини ,
одамлар кўзидан қулоғидан беркитиб асровчилар
أُولَٰئِكَ يُسَارِعُونَ فِي الْخَيْرَاتِ وهم لَها سَابِقُون
Ана ўша яхшилик қилиб қўрқиб яшовчилар ,улар барча яхшилик эгаларидир ,улар бошқалар ета олмаган манзилда яхшиликларда пешқадамдирлар.
Ўйлаб кўринг ҳаётингиз мобайнида қилган яхшиликларингизни
Намоз, рўза хаж умра садақа эхсон илм даъват нафл ибодатлар ,инсонларни хожатида бўлишдай ишларни қанчасини қилгансиз.
Қувонгансиз ,ма ша Аллох мен қилдим шу ишларни деб.
Албатта бу ишлар Исломдаги энг катта ажру савоб келтирадиган фазли мукофоти улуғ ишлардир.
Лекин Шайтон буларни ҳаммаси холис бўлишига йўл қўйиб қўймайди.Қалбингизга- фахрланиш ғурур найзасини отади,хаттоки ўз ишларингиздан ужибланиб катта амалларингизни савобини йўқотиб қўясиз .
Лекин ўйланганмисиз?
Аллоҳ қабул қилганмикин?
Бирортаси холис инсонлар кўзидан яшириниб қолдирдиммикин?
Яхшилик худди тупроққа қадалган уруққа ўхшайди ,уни ихлос суви билан суғорилмаса ,риё суви уни халоқ қилади ўсмайди.
Ихлос билан суғорилган бир буғдойдан минглаб бошоқ униб чиқади ,бир уруғдан минглаб боғу роғлар пайдо бўлади Жаннатингизда.
Ҳар бир ишни қилишдан аввал бироз тўхтанг !
-Аллоҳим сени хурсанд этиш учун қиламан , Қиёматда сени мақтовингни олиш учун қиламан бу ишни ,Аллоҳим гунохларимга каффорат қилиб Сирот устида нажот бўлиши учун қиламан бу ишни .
Бошқа бирор мақсадим йўқ ,одамлар эшитсин одамлар кўрсин демайман ,истаса кўриб мақташсин исташмаса маломат қилиб кулсин мен сенигина қувонтирмоқчиман сен буюрган амал билан сенга яқин бўлиб олмоқчиман ,денгда сўнг Аллохдан мадад ихлос сўраб Росулингиз кўрсатиб бергандай амални чиройли қилиб Аллохга топширинг.
-Истиғфор айтилса мол давлат келади,
Саловот айтилса орзулар ушалади.
Бошқага ёрдам берсам ишларим юришиб кетади
Ота онамга яхшилик қилсам фарзандларим қариганимда мехрибон бўлади
Яхшилик қилсам одамлар дуо қилиб ўтади …деманг !
Аллох буюргани учун ,Аллоҳ подишох -мен эса қули бўлганим учун қиламан ,денг.
Аллоҳ яхши кўрган амал бўлгани учун Аллох мени тоатида кўришни суйгани учун мен яхшилик қиламан истиғфор айтаман фарз
нафилларни Аллохга қурбат хосил қилиб охиратимни обод қилиш учун қиламан денгда қилишдан аввал ҳам ,ўша амал қилинаётган вақтда ҳам,бажариб бўлингандан сўнг ҳам Аллоҳдан қабул қилишини сўраб қўрқувда яшанг
Шундагина сиз холис амал қилган бўласиз
Шундагина қилган барча ишларингизни хосили икки оламда дунё ва охиратда топасиз.
Фақат дунёда яхши яшаш учун ибодатларни қиладиган бўлсангиз , дунёда яхши ҳаётда яшаб ўтасизда охиратда насибатгиз тугаган бўлади.
Зўрға бажариб тўплаган амалларингизни ердаги инсонларга ёки мақтанчоқ қалбингизга бўлиб бериб юборманг.
Амалдан бошқа бирор нарса асқотмайдиган кун учун яхши амаллар тўплаб олинг.
Амаллар соладиган сандиғингиз “тешик” эмасми қараб қараб кетинг,Охиратда билсангиз оғир бўлади.
Рост подписчиков
Публикации
Просмотры
Средний охват + ERR%
Владелец канала не предоставил расширенную статистику, но Вы можете сделать ему запрос на ее получение.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.