➖ HR бўлинмалари ходимлари учун фойдали контент
➖ HR соҳасидаги барча фойдали манбалар — бир жойда
➖ HR-менежерлари учун ўз билимларини ошириб бориш имконияти
Информация о канале обновлена 18.08.2025.
➖ HR бўлинмалари ходимлари учун фойдали контент
➖ HR соҳасидаги барча фойдали манбалар — бир жойда
➖ HR-менежерлари учун ўз билимларини ошириб бориш имконияти
Давлат фуқаролик хизмати лавозимлари бўйича танловларда номзодга бир вақтнинг ўзида учтадан ортиқ бўлмаган вакант лавозим учун танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.
Шунингдек, номзод бир ой давомида бештагача вакант лавозимлар бўйича танловларда иштирок этиши мумкин.
Номзодлар танлов босқичлари натижалари ва ўтказилиши бўйича маълумотларни Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидаги шахсий кабинети орқали кузатиб боради.
Танлов босқичлари ўтказилиши тўғрисида ўрнатилган тартибда Порталдаги шахсий кабинети орқали хабардор қилинган, лекин унда иштирок этмаган номзодлар танловдан четлаштирилади.
✅ Обуна бўлинг ва улашинг — @hrassistant_uz
❗️3 ёшга тўлмаган болалари бор давлат фуқаролик хизматчисининг иш вақти давомийлиги 35 соатдан ошмаслиги лозим
«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 34-моддасига кўра:
Давлат органида давлат фуқаролик хизматчиси учун беш кунлик иш ҳафтаси белгиланади.
Бунда иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига қирқ соатдан ошмаслиги керак.
давлат фуқаролик хизматчилари бўлган ота-онасидан бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга) ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган иш вақти давомийлиги белгиланади.
Давлат фуқаролик хизматчиси хизмат фаолиятининг ўзига хос хусусиятларига қараб, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган иш вақтининг давомийлиги ҳисобга олинган, ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этилган ҳолда олти кунлик иш ҳафтаси белгиланиши мумкин.
Давлат органи томонидан давлат фуқаролик хизматчиси учун ўрнатилган иш вақтининг давомийлигидан ташқари иш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади.
Табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар юз берган тақдирда, давлат органи давлат фуқаролик хизматчисини унинг розилигисиз иш вақтидан ташқари ишга жалб этиши мумкин.
Давлат фуқаролик хизматчиларини иш вақтидан ташқари ҳамда дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишларга жалб этиш меҳнат тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилган ҳолда, давлат органи раҳбарининг қарори асосида амалга оширилади.
Давлат фуқаролик хизматчисининг иш вақтидан ташқари иши учун компенсация иш вақтидан ташқари ҳақиқатда ишлаб берилган соатларига камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўлаш ёки ортиқча ишлаган вақтининг давомийлигига мос бўлган қўшимча дам олиш вақти бериш орқали амалга оширилади.
✅ Обуна бўлинг ва улашинг — @hrassistant_uz
#Меҳнат_ҳуқуқлари
Қонунчиликка кўра, 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига ёки ота-она ўрнини босувчи шахсга ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.
📋 Бунда мазкур таътил йиллик меҳнат таътилига қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ушбу таътилдан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб), лекин фақат тегишли иш йили давомида фойдаланилиши мумкин.
🚫 Аммо ушбу таътилни кейинги иш йилига кўчиришга ёки уни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.
✅ Обуна бўлинг ва улашинг — @hrassistant_uz
«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 35-моддасига кўра:
Давлат фуқаролик хизматчисининг лавозим йўриқномаси давлат фуқаролик хизматчисининг мансаб ваколатларини, хизмат мажбуриятларини ва жавобгарлигини белгилайдиган ҳужжатдир.
Давлат фуқаролик хизматчисининг лавозим йўриқномаси давлат органининг раҳбари томонидан тасдиқланади ёки қонунчиликда белгиланади.
Давлат фуқаролик хизматчиси меҳнат шартномасини имзолашдан олдин давлат фуқаролик хизматчиси лавозим йўриқномаси билан имзо қўйдириб таништирилиши керак.
✅ Обуна бўлинг ва улашинг — @hrassistant_uz
Владелец канала не предоставил расширенную статистику, но Вы можете сделать ему запрос на ее получение.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Подтвердите, что вы не робот